Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 10:00да Хатирчи туманининг Жамоатчилик бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда аввало, хотин-қизлар Жамоатчилик кенгашининг раисаси М.Саидахмедова ва у кишининг котибалари Г.Эшманова билан биргаликда 19та Жамоатчилик аъзолари иштирок этишди.
Аввало, сўзга хотин-қизлар Жамоатчилик кенгашининг раисаси М.Саидахмедова чиқди ва замоннинг нақадар тез-илғор одимлаётганининг фойдалари ҳақида гапира туриб, унинг зарарли томонлари, қолаверса бугунги бутун дунёда хавфли ўлат – пандемия даврида инсон ўзини қандай тутмоғи, шунингдек хотин-қизларимиз орасидаги миллатимиз, маънавиятимиз, кўп йиллик мақтанса арзигулик тарихимизга, маданиятимизга зид бўлган равишдаги ҳолатларнинг авж олиб бораётгани, ёшларни ёш десак, улар ҳали ғўр, тушунмайди, десак, ўтиш даврининг барча босқичларидан ўтиб олган аёлларимиз ҳам хунук, тартиббузарлик, ҳуқуқбузарликларнинг айнан ўчоқларида эканликларидан хафа бўлмай-ўксинмай иложимиз йўқ, дейди.
Йиғилиш давомида Хатирчи тумани бош отинойиси С.Раимова ҳам сўзга чиқиб, мазкур ҳолатда барчамиз биргаликда, якдилликда, лоқайд бўлмасдан ҳамкорликда ишлашимиз, соф исломий ақидаларимизга зид бўлган, соф исломий, аёллик фитратимизга зид бўлган амаллардан ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз, мободо дўст-ёрларимиз, биродарларимиз орасида адашганлар ёинки адашишига мойиллиги бўлган хотин-қизларни кўрсак, улар билан дилдан суҳбат қилиб, хато ва камчиликлари, жамият орасида ўзини қанақа тутишлиги, аёллик нафосати, келинлик, оналик, опа-сингиллик ҳуррияти тўғрисида тушунча берилса, кўплаб ижобий натижаларга эришилади, дейди.