"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!

17-04-2020, 06:03 admin Янгиликлар 560

"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!
"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!Жорий йилнинг 10 апрел куни Навоий шаҳридаги "Истиқлол" МФЙда истиқомат қилувчи якка тадбиркор Ғ.Раджабов кексаю ёшнинг кўнглини бирдек олиб, кўплаб ажр-савобга эга чиқишни мақсад қилиб, жонбозлик кўрсатди, ўзининг ҳудудидаги отахон-онахонлар, ёш болали муҳтож, ногиронлиги бор оилалар, имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олиб, қўй сўйиб эҳсон улашди.
"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!Тадбиркорнинг бу иши таҳсинга лойиқлигини бир отахоннинг сўзларидан ҳам уқишимиз мумкин: "Ўғлим! Мана неча кундирки, карантин сабабли айниқса ёши катталарнинг кўча-кўйларга чиқишлари чеклаб қўйилди, албатта бу нафақат бизнинг балки жамиятимизнинг ҳам фойдасини ўйлаб қилинаётган тадбирлар сирасидандир, аммо одам тафтини одам оларкан, бизни кўчага чиқишимизга, ёр-у дўстларимиз, яқинларимиз зиёратларига вақтинчаликка чеклов қўйилган бўлса ҳам сиз каби савоб талабида бўлганлар эшигимизни фақат яхшилик билан қоқиб кириб келмоқдалар. Бу баъзида ҳайратимизни оширса, баъзан кўнглимизни кўтариб, қалбимизни ифтихорга тўлдириб юборади. Ёшликда кўп меҳнат қилар эдик, қўлларимиз қадоқ эдики, кексайганимизда роҳатини кўрайлик, деб. Ватанимиз узра тарқаб бораётган ушбу вабо туфайли очиқ эшикларимиз бекилди, бир-биримиздан узилиб қолдик, биз кексаларга таниш, ёшларга ёт бўлган бир ҳис қалбимизга ғул-ғула бўлиб кирган эди, наҳот кексаликнинг гашти ҳақидаги ўйларимиз сароб бўлса... Йўқ болам, ундай эмас экан, Карантин, деб ёпилган эшиклар савобсеварлар учун, хайрли-яхши инсонлар учун эмас, вабо учун бекилган экан! Қалбимиздаги бугунги ифтихор ҳам биз шу Ватан фарзанди эканлигимиздан, биз таниганимиздан ҳам, танимаганимиздан ҳам ҳурматни, эъзозни кўраётганимиздандир!" - дея кўзларига ёш олган отахон титроқ қўллари билан кўплаб хайр-у дуолар қилиб, юзларига фотиҳа тортдилар!
"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!
"Эзгулик йўлида бирлашайлик" акцияси давом этмоқда!
Ҳа, азизлар! Аслида бу карантин деганимиз чеклов эмасдир. Бу чеклов хайрга, баракага, яхшиликларга эмас, фақатгина вабога чекловдир! Бу карантин вақтида яхши, солиҳ кишиларни, юқорида номлари зикр этилган қаҳрамонимиз каби инсонларни ўртага чиқарадиган, мулоҳазали, тафаккур қиладиган кундир. Ўзингизни ўзингиз асранг! УЙДА ҚОЛИНГки, ризқингизнинг ўзи Сизни адашмай топиб боради!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш