Куни кеча Кармана тумани "Дехқон бозори" радио эшиттируви орқали ҳозирги кундаги "Коронавирус" пандемияси тўғрисида маъруза қилинди ва мазкур бозордаги савдо ходимларига икки юзга яқин бир марталик (маска) тиббий ниқоблар эҳсон қилинди.
Эслатиб ўтамиз ушбу ўткир-хавфли вирусга қарши ҳамма соҳа вакиллари, халқ билан биргаликда елкама-елка бўлиб, курашмоқдалар. Ушбу вируснинг дастлабги кўринишлари юртимизда топилган илк кундан буён биргина Навоий вилоятининг ўзида айнан диний соҳа вакилларимиз томонидан юзлаб маъруза (Халқ орасидаги, радио, Тв, газета-журнал, ижтимоий тармоқлари орқали) берилиб борилмоқда.
Мингдан ошиқ беморлар, боқувчисини йўқотганлар, қаровчиси бўлмаган кекса отахон-онахонлар, ногиронлиги бўлганлар, имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олинди, ўнга яқин(кўпроқ) қора мол, ўндан зиёд қўчқор сўйилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга эҳсон сифатида ушбуларга тарқатилди, уларнинг дуоларини олинди.
Жоме масжидлари қайта-қайта дизенфекция қилинмоқда, кўча-кўйлар, бозорлар, маркетлар, хонадонлар, меҳрибонлик уйлари, маҳаллалар, касалхоналарда минглаб тиббий ниқоблар, тозалик кукунлари, қўл ювиш воситаларининг ўндан ошиқ турлари бепул тарқатилди. Ҳафтанинг ҳар жумъа кунида жоме масжидларда қўйлар сўйилиб, эҳсон улашишда, кўпчилик дуоларини олишда давом этилмоқда.