Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи”да 2020 йилнинг 18 март кунида баҳорги таътилга чиққан 110 нафар тарбияланувчилар ўртасида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Навоий вилоят имом-хатиби Т.Рўзиев томонидан суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида муассасада тарбия топаётган ҳар бир бола Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг диққат эътиборида эканлигини, юртимиздаги шундай таҳликали бир вазиятда ҳам болаларга ғамхўрлик кўрсатилаётганлигини, ҳар биримиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз лозимлигини, ҳар бир инсон ўзини асрашини, муассасада тарбия топаётган бола ўзининг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказиши юзасидан мустақил равишда дарс машғулотларини олиб бориши, ички тўгаракларга фаол қатнашиб, китоблар мутолаа қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ҳозирги кунда бутун жаҳондаги коронавирус касаллигининг тарқалишини олдини олиш ва аҳоли ўртасида осойишталикни таъминлаш мақсадида, тарбияланувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш учун чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини, жумладан, тарбияланувчилар орасида ўзаро мулоқотни олиб бориш, саломлашиш, ниқоб тақмасдан юрмаслик ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш тушунтирилди.
Бугунги кунда “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига кўрсатилаётган эътибор, ҳар бир бола қалбига аввало инсонпарварлик, меҳрибонлик ва миллатимизга хос бўлган меҳрни жо қилиб, бахтли болаликни, беғубор ёшликни, қолаверса уларнинг орқасида ғамхўри, меҳрибони Давлати борлигини юрагидан ҳис қилишга туртки бўлди.