Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Қозон шаҳрида Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди.
Татаристон президентининг расмий сайтида маълум қилинишича, учрашувда Татаристон ва Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш муҳокама этилган.
Рустам Миннихановнинг сўзларига кўра, Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тобор ўсиб бормоқда. Хусусан, 2018 йилда товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ортиб, 146 миллион долларни, 2019 йилда эса 195 миллион долларни ташкил этди.
“Имкониятларимиз билан бундан ҳам каттароқ натижаларга эришишимиз мумкин деб ҳисоблайман. Барча йўналишларда фаол ишларни давом эттиришимиз зарур”, – деди у.
Рустам Минниханов Қозон ва Бухоро шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Манба: azon.uz