Қозонда VII Республика ифтори ташкил этилади

19-05-2019, 09:48 admin Янгиликлар 704

Қозонда VII Республика ифтори ташкил этиладиКеласи ҳафта Қозонда анъанавий Республика ифторлиги ташкил этилади. Ифторлик “Қозон-Арена” уйингоҳида ташкил этилади, деб хабар беради Islam-today.

VII Республика ифторига минглаб кўнгиллилар жалб этилган, деб маълумот берди, Татаристон дин ишлари бошқармаси ижтимоий ривожланиш бўлими бошлиғи Ойгул Бектемирова журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг айтишича, энг ёши катта кўнгилли 79 ёшни ташкил этмоқда. Россиянинг энг йирик ифторлигида иштирок этиш учун 16 ёшга етган кўнгиллилардан аризалар қабул қилинган. Ифторликда хизмат қилиш учун 1500 дан ортиқ кўнгилли рўйхатга олинган.

Тадбир иштирокчилари ўз вазифаларини 20 май куни бошлайдилар. Улар белгиланган жойда ифторликка ҳозирлик кўрадилар, намозгоҳни ташкил этадилар, меҳмонларни кутиб оладилар. Қозон шаҳридаги VII Республика ифторлиги 25 май куни бўлиб ўтади. Ифторга республиканинг ҳамма ҳудудидан жами 2500 ортиқ меҳмон таклиф этилади. Уларнинг орасида кўп фарзандли ва кам таъминланган оилалар албатта чақирилади. Тадбирга шунингдек, бир қатор давлатларнинг элчилари ҳам таклиф этилади.

Islom.uz

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш