Татаристон президентидан Рамазонда алкогол савдосини тақиқлашни сўрашди

27-04-2019, 11:42 admin Янгиликлар 874

Татаристон президентидан Рамазонда алкогол савдосини тақиқлашни сўрашдиТатаристонда бир нечта жамоат ташкилотлари президент Рустам Миннихановга мактуб йўллаб, Рамазон ойида алкогол сотувини тақиқлашни сўради. Бу ҳақда Islam.ru нашрига таяниб Азон интернет сайти хабар берди.

“Рамазон – эзгу ишлар ойи. Биз сиздан ушбу муқаддас ойда Татаристон Республикасида спиртли ичимликлар савдосини тақиқлашингизни сўраймиз. Бу хайрли амал Татаристон ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан ҳурматини кўрсатган, Татаристоннинг обрўсини 1,5 миллиардлик Ислом дунёсида оширган ва татар халқини соғлом ҳаётга ундаган бўлар эди”, – дейилади Татаристон оқсоқоллар шўроси, Бутунтатар жамоатчилик маркази ва “Муслима” аёллар ташкилоти томонидан йўлланган мактубда.

Президентга мурожаат қилган жамоатчилик ташкилотлари тегишли қарор қабул қилинишига ва Рамазонда алкогол савдосининг тақиқланишига умид билдирган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш