ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

8-01-2020, 08:51 admin Янгиликлар 710

ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИКуни кеча Қизилтепа тумани ҳокимлиги биносида мазкур туман ҳокими Ш. Набиев тумандаги тўйхоналар эгалари ва тўйларда хизмат кўрсатувчи санъаткорлар билан учрашди.
ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИУчрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан қабул қилинган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва шу қарорга мувофиқ тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом”да белгиланган талаблар бўйича суҳбат уюштирилди.
ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИТуман ҳокими йиғилганларни ушбу қўшма қарор ва низом билан таништирар экан, улардаги белгиланган тартибларни алоҳида тилга олди, бу борада тўйхона эгаларининг ҳам масъулиятли вазифалари борлигини таъкидлади. Учрашув давомида туман прокурори Ф. Тожиев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р. Худойбердиев, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Рашидова, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. Ҳабибов ҳамда Қизилтепа тумани бош имом хатиби З. Орипов ва тўйхона эгалари ҳамда санъаткорлар ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш