Қурбон ҳайити жорий йилда катта шукуҳ билан ўтказилди. Шундай шукуҳли кунларда инсонлар орасида меҳр-оқибат, ўзаро самимият ришталари янада мустаҳкамланди.
Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг Моида сураси, 2-оятида “Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирларингизга ёрдам берингиз!” деб марҳамат қилган.
Шундай экан ҳар бир инсон муҳтож бўлган биродарига яхшилик қилмоғи зарур.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий филилаллари, имом-хатиблар томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан йирик саховат тадбирлари ташкил этилди.
Фонд томонидан ташкил этилган “Қурбонлик – 2019” хайрия тадбирлари Республика бўйлаб ташкил этилиб, улар доирасида 70 га яқин йирик ва 260 га яқин кичик қорамоллар қурбонлик қилинди. Ҳар бир шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи йигирма мингга яқин кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга қурбонлик гўштлари тақсимлаб берилди.
“Қурбонлик – 2019” хайрия тадбири доирасида 19436 килограмм гўшт тақсимланди. Барча ҳудудларда гўшт билан бир қатор бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим қилинди.
Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад эса аҳолига “Вақф” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шу асносидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саховатпеша инсонларга тўғри йўл ва кўрсатмалар кўрсатишдан иборатдир.
Аллоҳ таоло барча эҳсон қилган юртдошларимизнинг эҳсонларини Ўз даргоҳида қабул айласин.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати