Хатирчи туманидаги 34-мактабда Хатирчи туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман Халқ таълими бўлими, туман маҳаллалар кенгаши, туман диний идораси ҳамкорлигида "Экстримизм, терроризм, гиёҳвандлик, жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилиш каби иллатларнинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Хатирчи туман “Мулла Хиёл” маҳаллий масжиди имом-хатиби Т.Раҳмонов, 34-мактаб директори, МФЙ ходимлари ва фаоллари, ҳудуд профилактика инспектори, мактаб ўқитувчилари, ҳудуд ёшлари ва ота-оналар жами 100 дан ортиқ киши иштирок этди.
Ушбу тарғибот тадбирида имом-хатиб Т.Раҳмонов сўзга чиқди ва ўз маърузасида бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида ва мамлакатимизда рўй бераётган янгиликлар, ўзгаришлар сиёсий-ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Т.Раҳмонов ўз маърузасида ёшлар ўртасида содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш, майда безорилик, ўғрилик, ҳамда ёшларни интернет тармоғидан нотўғри ва мақсадсиз фойдаланиш оқибатида келиб чиқаётган салбий омилларни кескин қоралаб, бу борада ўз диний қарашлари ва фикрларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, имом-хатиб Т.Раҳмонов ота-оналари чет давлатларга ишлаб пул топиш мақсадида ўзоқ муддатга республикадан чиқиб кетган ёшларни эътиборсиз қолдирмаслик, ҳамда бу борада маҳалла, таълим муассасаси, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш зарурлиги тўғрисида ўз тавсияларини бериб ўтди.