Вақф" фонди учун эҳсон қилинган бир сўм маблағ ҳам эътибордан четда қолмайди

20-06-2019, 09:49 muslim Янгиликлар 681

Вақф" фонди учун эҳсон қилинган бир сўм маблағ ҳам эътибордан четда қолмайдиҲар бир саҳоватли инсон улкан ажрни истаб Аллоҳ таоло йўлида садақаи жорияни амалга оширади. Бу амали билан Аллоҳга яқинлик истайди, Ўзининг жамолини кўришга умид боғлайди.


"Вақф" хайрия жамоат фонди минглаб инсонларга улкан ажрга эга бўлишни истаган саҳоватпеша инсонлар, ҳомийларнинг кўмаги билан ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу йўлда ҳар бир сўмнинг ҳақдорга етишига ҳамда кўнгли ўксик инсонларга шодлик улашишга интилмоқда.


Бундан бир қанча вақт аввал Фонднинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қашқадарёлик умидли шоира Бахтинисо Маҳмудованинг даволаниши учун зарур бўлган маблағларнинг бир қисмини тўплаш мақсадида акция эълон қилган эди. Ушбу акцияга озми-кўпми маблағлар келиб тушди. Йиғилган маблағ миқдори 148 минг 503 сўмни ташкил қилган бўлсада, Фонд ходимлари камини ўз хисобларидан тўлаб ушбу маблағлар эвазига уч дона Қуръони карим сотиб олиб Бахтинисо Маҳмудова номидан Қашқадарё вилоятидаги масжидларга вақф мулки сифатида топширишди.


Маълумот учун, қашқадарёлик ёш шоира Бахтинисо Маҳмудова оғир операцияни ўтказиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди. 6 январь кунига ўтар кечаси қон босими бирдан тушиб кетиши сабабли уни жонлантириш бўлимига олишган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай, Бахтинисо Маҳмудова вафот этган эди.


Аллоҳ таоло синглимизни Ўз раҳматига олган бўлишини тилаб, унинг номидан вақф қилинган Каломуллоҳлар тиловатидан ажрлар тугамас дарё сингари етиб туришини тилаймиз. Юртимизнинг саҳоватли инсонларини эзгу ишларда собитқадам бўлишларида Ўзи мададкор бўлсин!


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

ф
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш