Президент Ш.М.Мирзиёвнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 11-сонли мажлис баёнининг 118-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 6-25 апрель кунлари диний ходимлар малакасини янада ошириш мақсадида Навоий вилоятида ўтказилиши режалаштирилган ўқув семинари ташкил этилди.
Президент Ш.М.Мирзиёвнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” №ПФ-5416 сонли қарори ижроси мақсадида, "Диний соҳа ходимлари билим савиясини янада такомиллаштириш"га бағишланган ўқув семинари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилиб, Навоий вилоятида жорий йилнинг 6 апрел куни бошланди.
Семинар вилоятимиздаги диний ходимлар: жумладан, имом хатиблар, ноиб имомлар, маҳалла имомлари, ҳамда отинойилар учун ташкил этилмоқда. Семинарнинг биринчи босқичи Хатирчи, Навбаҳор, Конимех, Зарафшон, Учқудуқ туманларида ўтказилди. Халқаро Ислом академияси малакали ўқитувчилари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимларидан тузилган 9 кишилик ўқитувчилар гуруҳи вилоятимиздаги диний ходимлар билим савиясини оширишда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
“Имом-хатибларга ижтимоий ҳаётдаги долзарб масала ва муаммолар юзасидан тушаётган саволларга жавоблар ва замонавий фатволар, Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти, Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик, Дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китоблар ва масалаларнинг мартабалари, Қуръон ва ҳадислардан ҳукм чиқаришда луғавий қоидаларнинг ўрни”, Ҳадис тўпламлари ва уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, Қуръон тиловати одоблари: тажвид ва тараннум қоидалари, Сўнгги йилларда республикада диний-маърифий соҳада қабул қилинаётган норматив хужжатларнинг мазмун-моҳияти мавзуларида маърузалар тингланди.
Бугун 20 апрел куни вилоятимизнинг Қизилтепа ҳамда Нурота туманларида фаолият олиб бораётган туман, маҳалла имомлари, расмий отинойилар учун ўқиш семинари бошланди.
Вилоятимиздаги 419 та имом хатиб ҳамда 190 отинойилар семинарларда иштирок этиши кўзда тутилган.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизмати