Президентимиз шу йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», — дея таъкидлаган эди. Ушбу кўрсатма ижросини бажариш мақсадида, Навоий вилоят бош имом хатиби ўринбосари Д.Эргашев, 2019 йил 11 апрел куни Хатирчи туманидаги 14 умумтаълим мактабига 20 дан ортиқ диний-маърифий адабиётларни совға қилди. Мактаб ўқитувчилари айниқса, бугунги кунда бундай адабиётларга эҳтиёж юқорилигини айтиб ўз ташаккурларини билдиришди.
Мактаб кутубхонасига диний-маърифий адабиётлар олиб борилди