Маънавият дарсларида

26-12-2018, 08:30 admin Янгиликлар 1 096

Маънавият дарсларида
Маънавият дарсларида
Маънавият дарсларида
Маънавият дарсларида
Зарафшон шаҳридаги 13-сонли мактабда "Илм олиш фазилати" мавзусида маънавият дарси ўтказилди. Зарафшон шаҳар имом хатиби К.Шодмонов сўзга чиқиб, ҳозирда ёшларнинг илм олишлари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида гапириб ўтди. Муқаддас динимиз Исломда илм олиш ёш-у қари барчага фарз эканлигини таъкидлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларидан: “Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир” сўзларини изоҳлаб берди. Тадбирда 300га яқин ўғил болалар иштирок этишди. Кармана тумани 19-мактабида ҳам шу куннинг ўзида маънавият дарси бўлиб ўтди. "Дўрман" жомеъ масжиди имоми М.Рахмонов дарсни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнингқуйидаги сўзлари билан очиб берди: “Киши илмдан бир боб ўрганиши унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир”. Ўқувчиларга илм олишнинг савоби, илмни бошқаларга ҳам ўргатиш зарурлиги, киши ўзи ҳам илмидан эзгу ишларда фойдаланиши кераклигини айтиб ўтди. Маънавият дарсида 100га яқин ўқувчилар қатнашди. Барчалари илмнинг фойдаси ҳақида янада чуқурроқ маълумот олишганидан мамнунликларини билдиришди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш