Пойтахтимиздаги Шайх Зайниддин жоме масжидида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита билан жисмоний имконияти чекланган фуқароларимиз ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Давра суҳбатида сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ҳамда яратилаётган қулайликлар ҳақида гапириб ўтишди. Эндиликда ногиронлиги бор фуқароларимиз учун динни мукаммал ўрганишда турли аудио материаллар ва махсус китоблар тайёрлаш соҳасини ривожлантириш, масжидларимизда уларга ислом динидан етарлича билим берилишини таъминлаш ҳамда уларга бир қатор қулайликлар яратиш бўйича режалар келишиб олинди. Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтган даврв суҳбатида муборак Ҳаж ва Умра сафарлари учун жисмоний имконияти чекланган фуқароларимизга квоталаражратиш масаласи ўртага ташланиб, муҳокама қилинди.
Қолаверса, бундан буёғига ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "Мурувват куни" сифатида белгиланиб, бу кунда жисмоний имконияти чекланган фуқароларимиз билан доимий учрашувлар ташкил этилиши йўлга қўйиладиган бўлди.

Манба: kun.uz