Юртдошларимизнинг илк гуруҳи умра зиёратига жўнаб кетишди

29-10-2018, 09:03 admin Янгиликлар 1 052

Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтган, илк Умра зиёратчиларини Саудия Арабистонига кузатишга бағишланган маросимда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан чиқиш қилди.

Бошланган Умра мавсумини юқори савияда ташкил этиш учун барча чора-тадбирлар кўрилди, — деди ўз сўзида Н.Абдулҳасан. — Зиёратчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ҳаж ва умра амалларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш ишлари мувофиқлаштириб борилаётгани қайд этилди.
Юртдошларимизнинг илк гуруҳи умра зиёратига жўнаб кетишди
Ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этиш, бу борадаги тартиб-қоидалар, шунингдек, сафар талаблари хусусида тушунтириш бериш мақсадида жойларда зиёратчилар гуруҳлари учун сафаролди учрашувлари ташкил этилгани эътироф этилди.
Саудия Арабистонига учаётган ўзбекистонлик зиёратчилар аввало Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганидан сўнг Макка шаҳрига йўл олишади. Зиёратчилар учун мавсум давомида 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар, ошхона ва транспорт хизматлари юқори савияда ташкил этилади.



Манба: kun.uzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш