“Кўк Гумбаз” масжидининг шўролар давридаги ҳолати
“Кўк Гумбаз” масжидининг Мустақилликдан кейинги даврдаги ҳолати
Чашма мажмуасида яна бир меъморий ёдғорлик «Панжвақта» Кўк Гумбаз масжидидир. Масжид XVI асрда Абдуллохон даврида қурилган. Масжид ёнидаги гуласимон баланд минорали азонхона сақлаб колинмаган. Масжид икки томонлама айвонли бўлиб, айвондаги меҳробнинг гулдор кошинлари ва ҳошиядор нақшлари билиниб турибди. Кексаларнинг айтишларича, масжид асли нимранг, оқ, мовий ранг ва қора фонга ишланган ҳаворанг ва оқ мозаикалар билан безатилган, Булардан фақат гумбаз ичидаги геометрик ҳошиялар сақланиб турибди.
Қиблага қараган масжид меҳробининг иккала томонидаги чиллахона 1994 йилда тикланган. Масжид ўзининг чиллахонаси борлиги билан бошқа масжидлардан ажралиб туради. Шўролар даврида масжид фаолияти тўхтатилган, Кейинчалик ўлкашунослик музейига айлантирилган. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилла-ридан масжид мўмин мусулмонларнинг диний ибодат ва маро-симларини ўтказиш учун қайтариб берилди. 2009-2010 йилларда масжидимиз тўлиқ капитал таъмирланиб, етти миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб обод этилди.
Нурато масжидлари ахлок одоб покизалик, имон ва фойдали меҳнат каби инсоний фазилатларни шакллантиришда халқ орасида муҳим рол уйнади.
Нуратоликлар Ўтган асрнинг бошида шаҳарда 32 та масжид борлигини айтишади. Нуратонинг 4 гузарининг ҳар бирида 7-8 тадан масжид бўлган. Кўпинча Нурдаги масжидлар ўзларидан қадимийрок ёдғорликлар устига бунёд этилган. Эскирган, бўзилиб кетган масжид ўрнига янгиси қурилгач масжиднинг эски номи эса сақланиб қолган. Уларнинг деярли барчаси ўтган асрнинг бошида қурилган.