Илмли бўлиш бугунги давр талаби, инсонни ҳурматини, эл ўртасидаги иззатини тиклаш билан бирга, инсонни умрини узоқ қилувчи, номини дунёда узоқ йиллар бардавом қолишини сабабчиси бу - илмдир. Илмли бўлишга кўпроқ биз Ўзбекистон халқи ҳақлимиз, чунки дунёни илми билан безатган, тебратган, керак бўлса илмлари олдида бутун дунёни лол қолдирган, бизларнинг фахрли аждодларимиздир. Анашундай азиз аждодларимизнинг қолдирган илмий меросларига бироз тўхталсак мақсадга мувофиқ бўларди.
Тўққизинчи асрда Муҳаммад ал-Хоразмий бобомиз Алгебра фанига асос солди.
Ўнинчи асрда Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “Иккинчи устоз” унвонини олди.
Ўн биринчи асрда Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Абу Али Ибн Сино медицина Қомуси “Тиб қонунлари”ни яратди.
Ўн туртинчи асрда Соҳибқирон Амир Темур Евро-осиёнинг ярмини тасарруфига олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
Ўн бешинчи асрда Мирзо Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий бобомиз ўлмас “Ҳамса” асарини ёзди.
Ўн олтинчи асрда “Бобурнома” оламга тарқалди, буни ўқиган бутун дунё лол қолди.
Ҳа азизлар, шу улуғ бобокалонларимиз шоҳ асарларида таъкидланган фикрлардан шуни тушунишимиз мумкинки, ўзбек халқининг бундай марраларни, ютуқларни қўлга киритишига сабаб бўлган нарса - илмга юксак эътиборли бўлганидир.
Шундай азизларимиз ўгитига қулоқ солган ҳолда, бугун илм олишга ҳаракат қилиш, ёшларимизнинг мақсадли режаси бўлиши шартдир.
Айни дамда юртимизда мажбурий таълимнинг жорий қилинганлиги, таълим соҳасидаги барча шарт-шароитлар яратилгани, ёшларимизни юқорида номлари зикр қилинган бобокалонларимизга хос, меросхўр фарзандлар қилиб тарбиялаш учун яратилган имкониятдир.
Бу суҳбатимизда алоҳида илмга тўхталганимизнинг сабаби шуки, ёшларимиз ёзги таътилни мароқли тугатиб, Мустақиллик байрамимизни кўтаринки руҳда ўтказиб, янги ўқув йилини ҳам бошлаб юбордилар, илм олишдек улуғ мақсад йўлида уларга Яратгандан куч ва ғайрат тилаймиз.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу илм ўргатувчи устозларни улуғлаб: “Ким менга бир ҳарф ўргатса, мен уни қули бўлай, ҳоҳласа ишлатсин, ҳоҳласа қул бозорга чиқариб сотсин, розиман” деган эканлар ва бу билан илм ўрганиш учун барча нарсага тайёр эканини айтиб, илмнинг нақадар улуғлигини кўрсатиб бердилар.
Қутадғу билигда:
Яна бир ҳикмат бор: ҳазрати одам
Билим,ақлу идрок сабаб муҳтарам.
Инсон ҳурмат қозониши илм билан эканини айтаяптилар.
Шу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илмга катта аҳамият қаратиб шундай деганлар: “Илм талаб қилиш мусулмон аёл ва эркакка (баравар) фарздир” деганлар.
Шунинг учун мусулмон одам фарзандларини илмли бўлиши, халққа хизмат қиладиган қилиб тарбия бериши керак.
Динимиз этибори билан қаралганда, Қуръонда энг куп зикр қилинган сўз “илм” сўзидир ва Қуръоннинг маъноси ҳам “қироат” сўзи масдаридан олинган бўлиб, “ўқиш” деган улуғ маънони англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган биринчи оят ҳам “ўқи” амри билан бошлангани ҳам илмга қанчалик катта эътибор қаратишимиз кераклиги учун ёрқин далилдир.
Суқрот ҳакимнинг бир гаплари бор: “Ўқиб ўрганмай туриб “фойда ва зарарнинг фарқига етаман” деган одамни ақлсиз дейиш мумкин, чунки инсон ўқимай, илмли бўлмай паст-баландни билмас, яхши ёмоннинг фарқига бормас”.
Бугун давлатимиз томонидан илм олиш, илм излаш учун қанча шароитлар яратилган, шу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, бу дамларни олтинга алмашиб бўлмаслигини тушунайлик ва тушунтирайлик.
Бунинг ўрнига баъзан кўнглигимиз хафа бўладиган гапларнинг гувоҳи бўлиб қоламиз: “Шунча ўқиганинг етар, ўқиб менга шаҳар олиб берармидинг” дейишлар, яна кимдир: “Ҳамма олим бўлиб кетаверса, подани ким боқади” деб ўзича ҳикматли гап айтмоқчи бўлишади. Ёдимиздан чиқмайликки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Подани боқиш учун ҳам илм керак” деганлар. Барчамизни яратган Аллоҳ илм йўлида бардавом бўлишимизни ва фарзандларимизни илмга ошно бўлишларини ва илмни қадрига етишимизни насиб этсин.
Хатирчи туман “Тангриберди бобо” жоме
масжиди имом хатиби Намозов Иномжон