Аллоҳ ўз бандаларига икки фариштани вакил қилиб унинг умрини ҳар дақиқасида қиладиган амалларини ҳисоб - китоб қилдириб “номаи- аъмоли” ни ёздириб қўйиш билан синов қилаётганини ўйлаб кўрмоғимиз, умр Аллоҳ неъмати, тўрт мўчамиз соғлиги эса Аллоҳ бизни ниҳоятда севганидан, ушбу неъматлар қадрига етиб қисқагина берилган имтиҳон ҳаётида охират - абадий давом этадиган ҳаётимиз учун заҳира тўплаб олмоғимиз имконияти эшиги эканлиги, ҳали замон шу эшикдан чиқиб кетмоқлигимиз,қайта бундай имконият берилмаслигини унутмаслигимиз ҳақида фикр юритишимиз лозим.
Тафаккур қиламиз тўрт мўчаси бутун инсонлар, вужудида камчилиги бор кишиларни кўриб,ўзларидаги мукаммал вужуд ва саломатлик неъмати учун Яратувчига шукроналик келтираяптиларми? Шундай бандалар борки зинога, ичкиликка, фаҳшга берилиб, ўз таналарига дард юқтирмоқдалар ёки пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказиш билан Аллоҳ яратган гўзалликка путур етказмоқдалар.Ўзларига берилган бийрон тиллари билан ғийбат, фитна, буҳтон, иғво каби ёмонликларни тарқатмоқдалар. Қулоқларига борики ёмон сўзлар ва фасодларни жойламоқдалар, кўзлари нурини Аллоҳ таъқиқлаган манзараларни кўришга сарфламоқдалар. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай огоҳ этади: “Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадригат ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.”(“Қирқ қудсий ҳадис”, Имом Ғаззолий.)
Аллоҳ соғлом вужуд бериб синаганидек, ўз бандасини ризқ бериш билан ҳам имтиҳон қилгандир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ табарок ва таолодан хабар беришларича:
“Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. -Эй Одам фарзанди Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳаққини тўссанг, устингга шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан.
– Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла,агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол- дунё қўлга киритсанг, ҳисоб- китобни эсла,таомга ўтирсанг, очларни эсла,нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳни сенинг устингдаги қудратини эсла. Аллоҳ ҳоҳласа, қудратини устингдан ҳукмрон қилиб қўяди!”- деб марҳамат қилганлар. (“Қирқ қудсий ҳадис”, Имом Ғаззолий.)
Аллоҳ ибрат ва синов учун бандаларини ризқини бир хил тақсимламаган, шунингдек бировларни бошлиқ ва бировларини унга буйсунувчи қилган. Албатта ўртаҳол ёки камбағалдан кўра бойга, тобедан кўра буйруқ берувчига масъулият ва жавобгарликни қаттиқ ҳукм билан белгилаган.
Айримларни ҳамёни тўла, мансаби юқори уларнинг ҳожатмандларга кўрсатган муруввати қаерда? Моли- мулки закотини бериб, Аллоҳнинг буйруғини адо этмоқдаларми?.Йўқ! - Лекин тўй- маърака қилишда, уй- жой солишда, энг қиммат русумдаги машиналар минишда ўзини кибр билан кўрсатмоқдалар! Уларнинг ҳисобидаги мулкда ҳожатмандларнинг ҳаққи борлигини кўпчилиги ўйламайдилар ҳам! Ундайлар ҳатто ўз мансабидан фойдаланиб бечораҳолларнинг ҳожатини раво қилиш баҳонасида порахўрлик ва таъмагирлик билан борини тортиб олаяптилар! Ўз ҳолатларидан кибрланиб пуфакдек шишмоқдалар. Унутмаслик лозимки умрнинг ҳар лаҳзаси имтиҳон, ҳар бир сония бу охират учун заҳира тўплашга берилган имкониятдир. Имконият ва тириклик давомийлиги банданинг ихтиёрида эмас. “Сурди даврон - кетди карвон” – деганларидек сўнгги пушаймон надоматини чекмаслик, охират учун имтиҳон топширгани борилганда Аллоҳ таоло: “Бандам ҳузуримга нималар билан келдинг?”- деганида афсусда қолмаслик учун бу дунёдаги имкониятлар охират, абадий ҳаёт учун заҳира бўлсин.Омийн!

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.