ҚИЁМАТ

24-08-2023, 02:03 admin Мақолалар 118

ҚИЁМАТ.
Қиёмат - сўзининг маъноси тик туришдир.Ўша кунда ҳамма тик туриб,тирилиши учун қиёмат шу ном билан номланган.Қиёматнинг бундан бошқа "ҳисоб куни"," охират куни", "махшар куни" каби бир қанча исмлари хам бор. Қачонки қиёматнинг хамма амаллари юзага чиқиб бўлса, Аллохнинг иродаси билан бу дунёнинг ажали етади ва қиёмат қоим бўлади.Ўшанда бутун борлиқда ҳаёт тугайди. Хамма нарса остин устин бўлиб кетади. Ана ўша қиёмат қоим бўлганидир.
Охират кунида хамма одамлар қайта тирилишига бу дунёда қилган аммаларининг зарра заррасигача мукофот ёки жазо олишига иймони йўқ одамдан яхшилик чиқиши амри махол. Агар охират кунига иймон бўлмаса, ер юзида эзгулик ва адолатга эришиб бўлмайди.
Аллоҳ таоло сиз билан биз бандаларига хабар берган "ғайбиётлар" ичида энг хатарлиси ва аҳамиятлиси қиёматдир. Унинг энг хатарли ва аҳамиятли бўлиши одам билган нарсаларнинг барчасидан ўзгача ва улкан бўлганидандир. Қиёматдаги ҳодисалар ва азоблар, воқеалар ва мукофотлар одам боласининг хаёлига хам, тасаввурига хам сиғмайдиган равишда хатарли ва улкандир.Қиёмат ўта хатарли ва аҳамиятли бўлганидан хам, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда уни сиз билан бизга қайта қайта, такрор такрор эслатганидир.

"Ўзбекистон" ва "Ёшлик" МФЙ отинойиси Н. Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш