Дунё синовлари охиратда хизмат қилсин!
Кўпинча эшитиб қоламиз бир кишига бир фалокат, ғам-ғусса, беморлик,тасодифий кўнгилсизлик етса ёки бойлик кетиб фақирлик келса: “Ҳа, Аллоҳнинг бир синовига дучор бўлдида”- дейишади. Аслида шундаймикан,фақатгина бизга юборилган қазойи-қадар билан синаламизми? Ҳар биримиз ҳар дақиқада Аллоҳ бизга берган неъматлар билан синовда эмасмизми? Аллоҳ бандаларини тўкис неъматлар билан сийлаб, елкасида фаришталарни вакил қилиб кундалик “имтиҳон дафтари”,номаи-аъмолни битишга амр этиб қўйибдику! -Аллоҳ бандасига тўрт мўчасини соғ-саломат қилиб,танасини бақувват қилиб берди. Тўрт мўчаси соғ бандалар вужудида турли нуқсони борларни кўриб,ўзига берилган саломатлик неъматини шукронасини қилмасдан зино,ичкилик, гиёҳвандлик ортидан,нафсига қул бўлишлик сабабли бир умрга мажруҳ ёки ўз умрларига зомин бўлмаяптиларми? -Бошқалардан кўра Аллоҳ кимнидир насибасини улуғ қилди. Ҳамёни бақувват бўлди.Бундай кишиларнинг бечораҳолларга, касалмандларга кўрсатган мурувватлари қани? Қайтага иморат солишда, қўша- қўша машиналар минишда, тўй- тадбир ўтказишда ўзи кабилар олдига тушиб олганлар.Аҳли донишлар:”Моли-давлат қўлнинг кири” -деб бекорга айтишмаган.Ризқ Аллоҳдан эканлигини билишмаяпти, унинг қўлидаги давлатда ўзгаларнинг ҳам ҳаққи борлигини тан олмаяптилар.Бугун Аллоҳ унга синов учун моли давлатни берди,эртага уни қўйиб,бошқаларга беришини ўйлаб кўрмаяптилар. –Қайси бир бандасини Аллоҳ амал билан сийлаб,мансабдор қилиб ўзгалар ғамини ейишни унинг зиммасига юклаб қўйди.Лекин уларнинг кўпчилиги ўз ғамларини емоқдалар.Амални савоб топишга қулай вазият деб эмас, чўнтак тўлдиришга қулай пайт деб билмоқдалар ва икки қўлидан тўкилганини қўнжига урмоқдалар.Тўплаган молу-давлатига ҳаволаниб кибрланмоқдалар.Ваҳолангки Аллоҳ Бақара сурасининг 34-оятида: “Эсла, фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди”, ” Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас”- деган (Наҳл сураси,23-оят). Хулоса шуки кибр гуноҳи кабиралардан эканлиги айтилмоқда. Демоқчи бўлганимиз умрнинг ҳар лаҳзаси синов,ҳар бир имконият бу охират озиғига заҳира тўплашга берилган вақтдир.Вақт чегараси,умр адоғи банданинг имкон-ихтиёридан ташқаридаги ҳолат бўлиб кейин сўнгги пушаймонда қолмаслик амал тугаб имтиҳон топширгани борилганда афсус- надомат чекмаслик шарт. Аллоҳ таоло: ” Бандам ҳузуримга нималар билан келдинг ?”- деганида бу дунёдаги амаллар охират учун, абадий ҳаёт учун хизмат қилсин.Омийн!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.