Баъзи кишилар ружу қўйган, эътиқодга зид амал фол очтириш, фолбинлик билан шуғулланишдир. Динимиз фолбинларга ишонишдан қаттиқ қайтарган ва бу амал ширкка тенглаштирилган. Чунки фолчи ғайбни билишини даъво қилади, унинг олдига борган киши бунга ишонади ва оқибатида иккиси ҳам оғир гуноҳкор бўлади. Муовия ибн Ҳакам Саламий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ё Расулуллоҳ ! Мен жоҳилиятдан эндигина чиқдим. Аллоҳ таоло бизга Ислом динини берди. Биздаги баъзи кишилар фолбинларнинг олдига борадилар“ , дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уларга айтинг, бормасинлар”-дедилар ”(Имом Муслим ривояти).
Мусулмон киши фолбинларнинг гапига ишониши, уни тасдиқлаши соф Ислом ақидасига зид эканини билиб олмоғи лозим.Зеро, Имом Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақидатут Таҳовия ” китобида бундай жумлалар бор: “Фолбин ва топқирларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ҳамда ижмоъи умматга хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз”- дейилади.
Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: ”Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда у зот : “Улар ҳеч ким эмас “- дедилар. “Ё Расулулоҳ! Уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади-ку!”- дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”-деб жавоб берадилар. (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фолбинларнинг олдига бориш ва уларга ишонишдан қайтарадилар: “Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди”- деганлар (Имом Муслим ривояти).
Динимизда фолбинлик бежиз қораланмайди. Чунки унинг жамият учун бир қанча моддий, маънавий, ахлоқий, эътиқодий зарарлари бор. Зеро, фолбинлик орқали топилган мол ҳаром, фолбинга берилган пул исрофдир.
Фолбинларнинг ёлғон маълумотларига ишониш оқибатида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетаяпти, ака-ука, қуда-андалар ўртасида совуқлик тушаяпти. Кишиларнинг бир-бирларидан бадгумон бўлиши каби нохуш ҳолатлари ҳам ана шу фолбинларнинг шумхабарлари натижасида вужудга келмоқда.
Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақатгина Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Айтинг: “Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари ўзим учун (бирор) фойда ва зарар (келтириш)га эга эмасман. Агар ғайб (илми)ни билсам эди, хайрли ишларни кўп қилган бўлур эдим ва менга ёмонлик (ҳам)етмаган бўлур эди. Мен фақат имон келтирадиган қавм учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчидирман”(Аъроф сураси,188-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапига ишонса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”(Имом Термизий ривояти), деганлар.
Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар:Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг унга харож ишлаб берадиган қули бор эди. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу унинг берган харожидан ер эдилар.Бир куни бир нарса олиб келди ва Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ундан едилар. Шунда қул: “Бунинг нима эканини биласизми ? ”- деди. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Бу нима эди ? ” – деб сўрадилар. Қул: “Мен жоҳилият вақтида бир одамга фол очган эдим. Ўзим фолбинликни билмайман, аммо уни алдаган эдим. У ҳозир келиб, менга ўшанинг ҳақини бериб кетди. Еганингиз ушандан эди ”, - деди. Шунда Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу қўлларини оғзиларига тиқиб, қорнидаги ҳамма нарсани қайт қилиб ташладилар”(Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таолодан дунё ва охиратида бундай нарсалар сизу биз билан содир бўлишлигидан паноҳ тилаймиз!

Навбаҳор тумани Янгикуч МФЙ отинойиси : Жамолова Турсинтош.