ТАЯММУМНИ СУВ БУЗАР

3-05-2025, 11:24 admin Мақолалар 24

Бир даврада икки мулла баҳс талашди- алҳазар,
Бириси дер:-"Бузилгайдир намозинг ҳанграса хар ".
Иккинчиси жаҳл килди:-"Бу домла, бўлмаган гап,
Ҳеч ҳам намоз бузилмайдир, эшак ҳанграса магар".

Катта давра, кўп жамоа, ҳайрон бўлди бу ишдан,
Хафа бўлди кўп кексалар, беандиша қилмишдан.
Бир-биридан ўзай дейди, сўз талашиб икки ёш,
Совуқлашди катта давра, шамол эсгандек қишдан.

Иккинчиси бўш келмади, далил, исбот истади,
Биринчиси шаҳд турди-ю, устозини излади.
Икковлари бирга борди комил устоз олдига,
Икки мулла басма-басдан муаммони сўзлади :

Бири деди:-"Жума куни сиз ваъз айтган эдингиз,
Ихлос билан сизни тинглаб, мен ёд олдим сўзингиз.
Бир мусофир намозини хар бузган-ку сафарда,
Ҳозиргидек қулоғимда, бунга гувоҳ ўзингиз".

Иккинчиси деди:-"Устоз, бу гумроҳни кечиринг,
Дуо қилдик бизлар сизни, узоқ умр кечиринг.
Бир даврада бу тақсирим билмай фатво бердилар,
Сиз ҳал қилинг можорони, хатомизни ўчиринг."

Устоз тинглаб икковини, қошин чимирди бирдан,
Сапчиб турди ўз ўрнидан, чаён чаққандек ердан.
--"Сўз талашиб беҳудага гумон пайдо этибсиз,
Шул сабабли ўз қавмингиз рози бўлмабди сиздан.

Маърузамни сиз боши-ю, охирини тинглабсиз,
Ўртасида ором олиб, сиз озгина ухлабсиз.
Мохиятин билмай тулиқ, сўз сўзлашдан уялинг,
Менинг сўзим тинглаб хато, сиз андиша килмабсиз.

Масаланинг моҳияти бундоқ бўлган,--саҳрода,
Бир мусофир эшак минган, ёлғиз ўзи сафарда.
Кетаётиб намоз учун таҳоратга чоғланса,
Эшак қочган устидаги суви билан хуржунда.

Тутолмасдан эшагини ҳафсаласи пир бўлгач,
Намоз учун у тупрокдан таяммумга қасд килган.
Намоз тугаб бўлмасданоқ эшак келиб ҳанграгач,
У тўхтатиб намозини, сувдан таҳорат олган.

Намозни ҳеч эшак ҳанграб буза олмас билсаргиз,
Лек таяммум бузилгайдир, сувга етиб келсангиз.
Сиз масала талашмангиз, ўзни қилманг гуноҳкор,
Устоз сўзин моҳиятин англаб идрок қилсангиз.

Билинг, ёлғон сўзлагувчи ўз жазосин оладур ,
Билмай туриб фатво берса, у дузахда ёнадур.
Шерик бўлманг гуноҳига, гап талашиб даврада,
Ўз оғзига ўзи билмай, олов занжир соладур."

Билиб-билмай ҳар сўз деманг, кексага берманг озор,
Махмадона "билимдон"дан билсангиз барча безор .
Андешали бўлинг, айтманг, даврада бўлса хато,
Ҳазрат гувоҳ ушбу ҳолга, фитнага бўлманг бозор!


Навбаҳор туман"Арабхона катта" жоме масжиди имом хатиби ҲАЗРАТ ИСМОИЛОВ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш