Долзарб мавзу "Жаҳолатга қарши маърифат".

16-12-2024, 09:30 admin Мақолалар 76

Долзарб мавзу "Жаҳолатга қарши маърифат".
 
Инсон ҳаётининг илму маърифатсиз тасоввур қилиб бўлмайди.Маърифат-мусулмоннинг икки дунёсини ёритувчи нур.
Исломий маърифат воситасида биз дунё ва оҳиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Маъри-фат орқали Яратганни , унингқудратини, яратишларини таниймиз , илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.
Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятиданафақат инсонга ,балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга ,бир сўз билан айтганда бутун жонли важонсиз мавжудодга гўзал муомалада бўлинади.Аллоҳ таоло ўз Каломидаги суралардан бирини"Наил"-чумоли деб аташи
бежиз эмас.Демак, бу маърифат бизга ҳатто чумоли билан ҳам қандай муомала қилишлигимизгача ўргатади.Аллоҳ таоло бутун борликниинсон учун яратди.Айни пайтда бу борлиқ инсонга омонат ҳамдир.Омонатни омон сақлаш
ҳам унинг вазифаси. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг "Қўлидан, тилидан одамлар омонда бўлган
инсон муъминдир"деган хадислари бунга далил.Мухтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини ёшликпайтидан бошлаб шакиллантириш зарур.
ХХ| аср юз йиллик ахборот асри бўлиб,ҳозирги давр авлоди глобаллашув жароёни шиддатлитус олган замонда яшамоқда. Ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам хеч кимга сирэмас. Бир томонда экстремистик
оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати , учунчи томондан эса оммовий маданият тарғиботчилари ёш авлод онгига соф
Ислом дини таълимотига зид ақидаларни сингдириш ,муқаддас эъқодимиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан
воз кечишга чақириш йўлида муттасил фаолият олиб бормоқда.Соф Ислом таълимотидан
етарли даражада хабардор бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб ,турли жиноятларга қўл уришмоқда. Афсуски, баъзилари ана
шундай жиноятларнинг қурбонига айланмоқдалар. Баъзилар Исломдек маърифат-парвар, тинчликпарвар,бутун инсониятга фақат яхшилик таълим берувчи динни ,арзимаган дунё матоҳига алмашиб, ўзга динни қабул қилишаяпти.Кийинишда, ўзини тутишда, ҳатто фикрлашда миллийлик ва динийликка ёт усулларни ўзига маъқул кўрмоқдалар.Ислом таълимотида
мусулмон киши эътиқодга, ҳур ва озод яшашга, сокин ҳаёт кечиришга рахна солувчи ҳарқандай кучга қарши кўрашиш
лозимлиги таъкидланади. Оллоҳ таолло"Анфол"сурасининг 60-оятида:бундай амр қилган: "Улар учун имконингиз борича куч ва отлиқ бўлинмаларинитайёрлаб қўйингиз! Бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизни душманингизни ва улардан ўзга  сиз
билмайдиган ,лекин Аллоҳ биладиган(душман)ларни ҳам қўрқувга солган бўлурсиз.Аллоҳ-
нинг йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга(унинг савоби)зулм қилинмаган ҳолингизда тўла-тўкис берилур". Оятнинг мазмунига қарайдиган
бўлсак, тинчлигимиз, халқимизнинг бирдамлиги,келажагимиз умидлари,ёшларимизни
камолотга рахна солиб турган ғоявий таҳдидларнинг олдини олишимиз учун Аллоҳ таоло биз-
ларни йигирма биринчи асрдаги ғоявий зулумларга қарши , миллатимиз ва динимиз душманларига қарши замонавий "куч" ни тайёрлаб тайёрлаб қўйишга буюрмоқда. Маълумки Президентимиз ташаббуси билан"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида
ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар ҳил маънавий таҳдидлардан асраш мақсадида
ёшлар ўртасида ,маҳаллалар кесимида ҳам кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш
юклатилмоқда. Мамлакатимизда ёшларнинг илм олиш, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий
шароитлар яратиб қўйилган.Вақтимизни ғанимат билиб, ўзимизни ҳам болаларимизни
ҳам,касб-ҳунар ,спорт ва мафаътли ишлар билан машғул
қилишимиз барчамиз учун фойдалидир.
    Фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига  маҳаббатлибўлиш ҳиссини у1ғотиш, ҳиёнат, сотқинлик, бепарволик каби иллатларга "/Жаҳолатга қарши маърифат"билан қарши курашишни шакиллантириш лозим. Ғоявий хуружлар давом этаётган кунда ёшларимизниинтернетдан фойдаланишмаданиятига жиддий эътибор қаратиб, маънавий савияларини тарқатилаётган ёт ғояларни
фарқлай оладиган, уларга қаши тура оладиган даражага юксалтиришимиз жуда зарур ва
муҳимдир.


Хусенова Насибаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш