“Жаҳолатга қарши маърифат”

7-11-2024, 10:00 admin Мақолалар 105

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Инсон ҳаётини илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маърифат мусулмоннинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва оҳиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Маърифат орқали яратганни , унинг қудратини, яратишларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз. Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудодга гўзал муомалада бўлинади. Аллоҳ таоло ўз Каломидаги суралардан бирини “Намл”-чумоли деб аташи бежиз эмас. Демак, бу маърифат бизга ҳатто чумоли билан ҳам қандай муомала қилишлигимизгача ўргатади. Аллоҳ таоло бутун борликни инсон учун яратди. Айни пайтда бу борлиқ инсонга омонат ҳамдир. Омонатни омон сақлаш ҳам унинг вазифаси. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг “Қўлидан, тилидан одамлар омонда бўлган инсон муъминдир”деган хадислари бунга далил. Мухтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакиллантириш зарур. ХХI аср юз йиллик ахборот асри бўлиб, ҳозирги давр авлоди глобаллашув жароёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Ёш авлод турли кўринишдаги ғоявий хуружлар нишонига айлангани ҳам хеч кимга сир эмас. Бир томонда экстремистик оқимлар фаолияти, бошқа томондан миссионерлар ҳаракати, учинчи томондан эса оммавий маданият тарғиботчилари ёш авлод онгига соф ислом дини таълимотига зид ақийдаларни сингдириш, муқаддас эъқодимиздан айириш ва ўзбекона миллий ва диний қадриятларимиздан воз кечишга чақириш йўлида муттасил фаолият олиб бормоқда. Соф ислом таълимотидан етарли даражада хабардор бўлмаган баъзи ёшлар экстремистик ғояларга чалғиб, турли жиноятларга қўл уришмоқда. Афсуски, баъзилари ана шундай жиноятларнинг қурбонига айланмоқдалар. Баъзилар исломдек маърифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшилик таълим берувчи динни, арзимаган дунё матоҳига алмашиб, ўзга динни қабул қилишаяпти. Кийинишда, ўзини тутишда, ҳатто фикрлашда миллийлик ва динийликка ёт усулларни ўзига маъқул кўрмоқдалар. Ислом таълимотида мусулмон киши эътиқодга, ҳур ва озод яшашга, сокин ҳаёт кечиришга рахна солувчи ҳар қандай кучга қарши курашиш лозимлиги таъкидланади. Аллоҳ таолло “Анфол” сурасининг 60-оятида: бундай амр қилган: “Улар учун имконингиз борича куч ва отлиқ бўлинмаларини тайёрлаб қўйингиз! Бу билан Аллоҳнинг ва ўзингизни душманингизни ва улардан ўзга сиз билмайдиган, лекин Аллоҳ биладиган(душман)ларни ҳам қўрқувга солган бўлурсиз. Аллоҳнинг йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга(унинг савоби) зулм қилинмаган ҳолингизда тўла-тўкис берилур”. Оятнинг мазмунига қарайдиган бўлсак, тинчлигимиз, халқимизнинг бирдамлиги, келажагимиз умидлари,ёшларимизни камолотига рахна солиб турган ғоявий таҳдидларнинг олдини олишимиз учун Аллоҳ таоло бизларни йигирма биринчи асрдаги ғоявий зулумларга қарши, миллатимиз ва динимиз душманларига қарши замонавий “куч” ни тайёрлаб қўйишга буюрмоқда.
Маълумки Президентимиз ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар хил маънавий таҳдидлардан асраш мақсадида ёшлар ўртасида, маҳаллалар кесимида ҳам кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш юклатилмоқда. Мамлакатимизда ёшларнинг илм олиш, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Вақтимизни ғанимат билиб, ўзимизни ҳам болаларимизни ҳам, касб-ҳунар, спорт ва манфаатли ишлар билан машғул қилишимиз барчамиз учун фойдалидир. Фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига муҳаббатли бўлиш ҳиссини уйғотиш, ҳиёнат, сотқинлик, бепарволик каби иллатларга “Жаҳолатга қарши маърифат” билан қарши курашишни шакллантириш лозим. Ғоявий хуружлар давом этаётган кунда ёшларимизни интернетдан фойдаланиш маданиятига жиддий эътибор қаратиб, маънавий савияларини тарқатилаётган ёт ғояларни фарқлай оладиган, уларга қарши тура оладиган даражага юксалтиришимиз жуда зарур ва муҳимдир.


Кармана туман бош имом-хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Ҳусеноваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш