Ислом дини таълимотида эркак ва аёл ўртасидаги шаръий никоҳ билан турмуш қуриб, наслни давом эттириш мўмин мусулмонлар учун энг муҳим ишлардан саналади. Ислом динида никоҳ- бу Аллоҳнинг амри, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва салам) нинг суннатлари билан муъмин мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас воситадир. Никоҳ- инсон ҳаётидаги энг муҳим бурилиш нуқтасидир, чунки алоҳида яшаган икки инсон ҳаёти никоҳдан кейин бошланади. Никоҳ билан икки вужуд, икки қалб худди бир тан, бир жонга айланади. Бу оила дейилади.
Оилани-мўъжазгина бир жамиятча деб фараз қилсак бутун инсоният жамиятнинг даҳлсизлиги айнан шу “жамиятча” нинг жипслигига боғлиқ. Муҳаббат ва меҳр асосида қурилган оила мустаҳкам бўлиб, аъзолари ҳузур ҳаловатда яшайди. Оиласи тинч, кўнгиллари хотиржам бўлади. Оиланинг тинчлиги ва хотиржамлигига эса эр- хотин ўртасидаги ўзаро хурмат, ишонч, меҳр-муҳаббат орқали эришилади.
Шариатда оила раҳбарлиги айнан эркаклар зиммасига юклатилган.Шарқдаги оилалар асрлар бўйи шу одат бўйича яшаганлар. Бу одат бузилган оилада ихтилоф чиққан. Оиладаги эр ўрнини тўрт-беш эркак бамаслаҳат белгилаб бермаган. Бу мартаба Аллоҳнинг иродаси: “Эркаклар хотинлар устидан ( оила бошлиғи сифатида) қоим турувчилардир. Сабаб Аллоҳ уларнинг айримлари *(эркаклар) ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол мулкларидан сарф қилиб туришларидир”.(Нисо сураси 34-оят). Аллоҳнинг бу иродасига қарши чиқилса ва ислоҳ этишга уриниш бўлса, билингки бу оилани аввало тотувлик тарк этади, оқибат эса ажралишгача бориб етади. Янги турмуш қураётган фарзандларимизнинг барчаси бу оятни билишлари керак. Чунки мазкур ояти Каримада оиладаги эр билан хотиннинг ўрни аниқ белгилаб берилган.Шариат ҳукмича эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан химоя қиладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат саналмиш оғир босиқлиқ, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли, у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли эрнинг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир.
Оилада эрнинг аёлига нисбатан ўта жиддий ўз масъулияти бор. Аёлнинг еб ичиши, кийиниши ва уй-жой билан таъминланишига масъул эканликларини унутмасликлари шарт. Оилага раҳбар қилиб белгиланган эркакнинг зиммасига моддий таъминот ва жисмоний химоядан ташқари хотинига адолатли бўлиш, унинг ҳаққига риоя қилиш масъулияти ҳам юкланган.
Оилада эр хотинига нисбатан хушмуомалада бўлиши фаровон ҳаёт кечиришда энг яқин маслакдошига айланиши ва аёлига озор етказмаслиги лозим. Бу билан Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг ҳадисларига амал қилган бўлади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда : “Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир” дейилган. Эр хотинининг иффатини сақлаши лозим. Хотинини ҳаромдан химоя қилиш эр зиммасидаги вожибдир. Бу эр ўз хоҳишини хотини эътиборга олишини истаганидек хотинининг хохишини ҳам эътиборга олиши керак.
Ҳар бир оила-ўзига хос бир олам. Одам боласи дунёда бой бўлиш учун эмас, балки бахтли бўлиш учун яшар экан, қуш парвоз учун, инсон эса бахтиёр бўлиш учун яралган экан. Ота- боболаримиз сизу бизга бебаҳо мулкни одамийлик мулкини мерос қилганлар. Ана шу шаръий ҳукмлардан ва ота-боболаримизнинг бебаҳо мулкларидан унумли фойдалансак, уйлайманки барча оилалар бахтли бўлади ва икки дунё саодатига эришади иншааллоҳ!

Нурота туман “Турко” маҳалла отинойиси: М.Джуманазарова