Қизлар тарбияси муҳим

4-10-2024, 18:00 admin Мақолалар 210

Қизлар тарбияси муҳим
Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - Иймон олтмишдан ортиқ бўлакдан иборат. Ҳаё - унинг бир бўлагидир, --дедилар. Ҳаёни бир бўлаги ҳилқатимизда, яъни ташқи кўринишимизда, иккинчиси хулқий, яъни хулқ атворимизда бўлади. Бу ҳаёларни Аллоҳ биз инсонларни яратган пайтда фитратимизга солиб қўйган.
Қиз бор уйнинг файзи ўзгача, гўёки ифори таралиб турган гуллар ичра юргандек ҳис қиласиз. Жоҳилият замонидаги тириклай кўмилган қизларни эсласак, бугунги кундаги қизларни Аллоҳ нақадар неъматлар ичра ғарқ қилиб қўйганлигини англаймиз. Англаймизу, тафаккур қилиб, ўйлаб кўрмаймиз. Ҳаё - аввало бир иморатни пойдеворини мустаҳкамлигини тасаввур қилсак, гўёки биз аёлларни “пойдевори” миз ҳаё бўлиши керак. Агарки “пойдевор” қанчалик мустаҳкам ва чуқур бўлса, ўша қиз ота-онанинг қувончи, ёрига вафодор, фарзандларини чиройли тарбия қилувчи бўлади. Хўш, бугун қизларимиз тарбиси қандай? Алҳамдулиллаҳ кейинги вақтларда қизларимиз илмга анча чанқоқ, китобга меҳрли, интилувчан, тадбиркор, ҳунарманд бўлаётганликлари қувонарли. Фақатки, айрим ёшларимизни хулқидаги ҳолатлар дилни хира қилади. Муомала маданияти кам, диққат-эътибори телефондаги ахлоқига ёмон таъсир қиладиган ёқимсиз нарсаларни кўриш билан вақтларини ўтказишлари, атрофидагиларга қўпол, қўрс сўз айтишлари хулқ-атворини ёмон кўрсатади.
Ўзимизга эп кўрмаган либосларни кийишликдан, кўча-куйда, одамлар орасида юришликдан ҳаё қилишимиз-бу ҳилқий ҳаё бўлади. Чунки ташқи кўриниш айниқса қиз болаларда муҳим, чунки уларни кийимига қараб, ҳулқига баҳо бериш мумкин баъзилар. Соғликлари учун мутлақо зарарли тор шимлар, ипли очиқ майкалар, миллийлигимизга тўғри келмайдиган турли расм солинган кийимлар кийишдан қизларимизни қайтариш лозим.
Оғиздан чиқаётган сўзлар, ноўрин гаплар, ғийбатлар, беҳаё сўзлар - бу хулқий ҳаё бўлади. Демак, биз оналар қизларимизни ҳар бир гапиришию, кийинишига эътиборли бўлишимиз керак. Аллоҳ рози бўлмаган, рухсат бермаган нарсалардан ўзини, оғзини, кўзини, қулоғию, бурнини сақлаб юриши кераклигини бот-бот эслатиб туришимиз керак. Оиша-ю, Фотима оналаримиз, саҳобия аёлларимиз, ўтган аждодларимиздаги ҳаё, сабр, матонат, шижоат ҳаммамизга ўрнакдир. Одинахон Муҳаммад Содиқ қизи томонидан тақдим этилган "Қизларжон" китоби, Солиҳалар гулшани, Мусулмон аёлнинг ўз эри олдидаги вазифалари китоби доимий қизларимизнинг ҳамроҳи бўлиб юриши керак.
Жамиятимизда юртга, халққа, динга хизмат қиладиган ҳаёли, ориятли, шижоатли, ташқи ва ички ҳилқатлари гўзал бўлган қизларимиз кўпайсин. Она илмли бўлса - оила тинч, тотув, барокатли бўлади. Ва яна зурриётларидан аҳли солиҳ, солиҳалар дунёга келади. Бугунги қизларимиз-эртанги келажагимиз.


Хатирчи тумани, Зарбдор МФЙ отинойиси Зойирова Гулчеҳра.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш