Қизларни илм олиши ва унинг аҳамияти

3-10-2024, 19:08 admin Мақолалар 153

Қизларни илм олиши ва унинг аҳамияти
Қизларнинг илм олишлари учун, керакли шарт-шароитларни ота-оналар яратиб қўйишлари керак. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу: Болаларингизга ўзларингиз яшайдиган давр илмини ўргатингизлар! деган. Қизларимизнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш, уларнинг ҳалолликка ва гўзал хулққа, ватанни севишга ўргатишимиз керак. Кейинги йилларда аёлларни, қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишларини рағбатлантириш учун анча ишлар қилинди. Давлатимиз тамонидан қабул қилинган қарорлар миллат оналарини билим олиши, ўз истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ва ижтимоий фаолиятларини янада ривожлантиришга қаратилган. Қизларимиз диплом олиш билан эмас, улар ўз устиларида ишлаш, билимларини ошириш керак. Мумина муслима қизларимиз ўқиб изланиб юрадиган ҳатти-ҳаракатлари билан комилликка эришадилар. Бундай қизлар келажакда ҳар қандай оиланинг жамиятнинг ривожига муносиб ҳисса қўша олади. Хайирли ишларнинг самарасини барча опа-сингиларимиз ўз ҳаётларида, умр йуллари давомида ҳис этишмоқда. Шу билан бирга кўрсатилаётган меҳр-муҳаббатни юксак баҳолаб, барча соҳаларда ўз билим салоҳиятларини кўрсатмоқда, жаҳон ареналарида давлатимиз байроғини баланд тутмоқда, ер юзидаги энг машҳур компанияларда меҳнат қилиб ўзбекларнинг салоҳиятини намойиш қилмоқда. Имкониятлардан унумли фойдаланиб, илму-марифатимизни оширайлик, ҳалол меҳнатимиз билан жамиятимиз ривожига ҳисса қўшиб, билдирилган юксак ишончни оқлайлик. Президентимиз айтиб ўтганидек “Ҳар бир оилада битти олий маълимотли бўлади айниқса аёллардан бўлса яхшироқдир!” Аёл уйда тарбиячи, илм берувчи, касб-ҳунар ўргативчидир. Қизларимиз билимли, илмли, ақлли, одобли, солиҳа, меҳнаткаш бўлсалар келажакда улардан олималар, устозлар, иш билармонлар ватанимизга хизмат қиладиган кадрлар етишиб чиқади. Оилаларини бахтли, саодатли қиладилар. Оилаларимиз тинч бўлса, маҳаллалар тинч бўлади. Маҳаллалар тинч бўлса юртимиз тинч ва фаровон бўлади.


Янги МФЙ отинойиси Тешаева Аминаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш