Миссионерликдан огоҳ бўлинг

28-09-2024, 14:00 admin Мақолалар 106

Миссионерликдан огоҳ бўлинг
Миссионерлик ҳаракатларидан миллий маънавий барқарорликка жиддий таҳдидларни кутиш мумкин. Зеро кўпгина мамлакатларда миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари шахсият интеллектуал таназзул, бошқалар иродасига кўр кўрона бўйсуниш, индивидуалликни йўқотиши ва унинг ўзга мазмун билан тўлдирилиши, тараққиётдан тўхташ, моддий йўқотишлар, инсонларнинг ҳаёти, маънавий дунёқараши ва соғлигига салбий таъсир этувчи ҳолатларни келтириб чиқариши кузатилган. Шу боис мамлакатимизда миссионерлик ва прозелитизм фаолияти қонун билан таъқиқлаб қўйилган. Бироқ, таъкидлаш жоизки, фақат миллий қонунчиликда миссионерликка қарши ҳуқуқий чоралар белгилаш билан, бундай ҳаракатларга нисбатан тегишли жазо чоралари назарда тутилиши орқали ғаразли фаолиятга чек қўйиш қийин. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун миссионерликнинг салбий моҳиятини чуқур англаш, уни бартараф этиш йўлида, мақсадли, тизимли фаолият олиб бориш керак, айниқса тегишли тарбиявий мафкуравий тадбирларни мунтазам амалга ошириш зарур. Айниқса, ёшларимиз онгини ташқи ахборот майдонида мавжуд турли таҳдидлардан асрашимиз, бунинг учун эса уларда мафкуравий иммунитетнинг шаклланишига шароит яратишимиз ва уларни миллий маънавий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашимиз лозим. Прозелитизм- тўғридан тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми бўлади. Улар мамлакатимиз фуқароларини ўз тузоқларига илинтириб, онгини заҳарлашга уринмоқдалар. Уларнинг режаси, азалдан мусулмон бўлиб келган, яъни мафкураси, урф одати, мамлакатимизнинг куч қудратини ташкил қиладиган бирдамликни, ҳалқимизнинг юрагини парчалаш заифлаштириш, пароканда қилиш ва турли туман иқтисодий босимлар билан ўз ҳолимизча яшашга йўл қўймасликдир. Миссионерлик фаолияти мафкурамиз учун ёт унсургина бўлиб қолмай, балки маънавиятимиз ривожи учун ҳам жиддий тўсиқдир. Демак миссионерликнинг зарбаларидан чекинмаслик, уларга бефарқ қарамаслик, ватан равнақи ва ислом дини учун буюк хизматлар кўрсатган аждодларимизга муносиб фарзанд бўлишимиз зарур бўлади.



“Кимёгар” МФЙ отинойиси З. Насимоваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш