Аллоҳ таоло илмни Қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Илмсизлик инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Ҳар бир иш мустаҳкам бўлиши учун илм керак. Дунёда илмдан кўра юксак даража ва мартаба йўқдир. “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган барча яхши ва ёмон амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси 11-оят). Илм ҳақида кўплаб ҳадислар мавжуд. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитдим: “Ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ уни жаннат тамон йўлга бошлаб қўяди”. Илм излаш учун албатта ёш бўлиши шарт эмас, қайси ёшда бўлса имкон қадар илмли бўлишга ҳаракат қилиши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар.
“Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради”(Имом Табароний ривоятлари). Давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзлари ёшларимизни илм-маърифатга тарғиб қилиб, салмоқли ишларни амалга оширмоқдалар. Аммо биз ота-оналар, мазкур масалада қанчалик эътиборлимиз. Охирги марта ўғил-қизларимизга қандай китоб олиб бердик, биз фарзандларимизга “балиқ” эмас “қармоқ” олиб берайлик. Фарзандларимизга мактабга бориб таълим олиш ҳам ибодат эканини етқазишимиз керак. Ҳар қандай жамиятнинг олимлари, зиёлилари, айниқса ота-оналар миллатнинг маънавий дунёси қашшоқланмаслиги, аҳлоқи бузилмаслиги, сохта ва бузғунчи эътиқодлар ва маданиятлар таъсирига тушиб қолмаслигига масъулдирлар.

Навбаҳор тумани Оқ олтин,
Янгиҳаёт маҳаллари отинойиси Хакиева Ойсара.