Илм – икки дунё саодати
Муқаддас динимиз Ислом инсонларни илмсизликка чорламайди. Аксинча инсонни ҳамиша илм олишга ва тарқатишга тарғиб этади. Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламга нозил қилинган Қуръони каримнинг биринчи ояти каримаси ҳам «Ўқинг» дея амр қилинган эди. Хадиси шарифда эса «Олим бўл, олим бўла олмасанг илм олувчи бўл ёки илм аҳлига мухаббатли бўлгин ёхуд уларга қулоқ солувчи бўлгин, бешинчиси бўлма халокотга учрайсан» дейилган. Дархақиқат, инсонларни дунё хаётию, охират диёрида қадри баланд, мартабаси улуғ,азизу мукаррам, хурматга сазовор қилгувчи нарса, албатта илм эканлига ҳеч кандай шак шубха йўқ. Зеро, инсон дунёда ҳам, охиратда ҳам, илм сабабли азиз бўлади.
Илм ўрганишга интилиш ҳар бир мўъмин-мусулмон зиммасидаги буюк фарздир.
Қуръони каримнинг илк ояти “Ўқи” амри билан нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бешикдан қабргача илм изла, илмни Чин мамлакатидан бўлса ҳам ўрганинглар”, деб таълим берганлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ таоло қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”. (Мужодала сураси, 11-оят).
Муовия ибн Абу Сўфён разияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам дедилар: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода этса, уни дин ишларида фақиҳ қилиб қўяди” деганларини эшитдим, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илм ҳақида яна бундай мажозий ўхшатиш сўз гапирганлар: “Иймон ялонғоч бир нарса бўлса, унинг либоси тақво, зийнати ҳаё, меваси илмдир”.
Луқмони хаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан тирилтиради”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ, Унинг малоикалари осмон ва ер аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларга мағфират сўраб дуо қилишади”. (Имом Термизий ривоят қилган).
Абу Ҳомид Ғаззолий шундай деганлар: “Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғу-зулматдан нур бағишловчи ва заиф бандаларга куч-қувватдир, илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади”.
Аллоҳ таоло барчамизни манъфатли илм олишни, илм туфайли Ўзини жамолини кўришни насиб қилсин!
Хатирчи тумани “Қорача” МФЙ отинойиси М.Амонова.