Илм ато этилган зотлар.

5-08-2022, 13:09 admin Мақолалар 504

Илм ато этилган зотлар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадисларини ўрганиш ва суннатларига амал қилиш ҳам илм.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
-- Эй Али! Тўғри бўл,тўғрилик дунёда зарар берса хам, охиратда фойда беради.
Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса хам охиратда зарарли.
Ростгўй бўл, ростгўйликни асра, омонатига хиёнат қилма ,сахий бўл, халол ва иффатли бўл.
Албатта буларнинг хаммаси илмдир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» 
(Мужодала, 11 оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олиш фазилатини шундай баён қилдилар: “Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди”
(Имом Муслим ривояти).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Илмни Чинда (Хитойда) бўлса ҳам ўрганинглар”
(Имом ибн Адий ва Байҳақийлар заиф иснод билан ривоят қилган).
Абу Зарр ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Олимнинг мажлисида ҳозир бўлиш минг ракат намоздан, мингта касални бориб кўришдан, мингта жанозада иштирок этишдан афзалдир”, дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, Қуръон тиловатидан ҳам яхшироқми?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм бўлмаса, Қуръон тиловати фойда берадими?” 
(Ибн Жавзий “Мавзуъот”да зикр қилган).
Илмга нисбатан бўладиган одоблари қуйидагилардан иборат: 
– Ниятни холис қилиш. Исломда илм талаб қилиш, хусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт-саодатига эришади. Бу дунёда ҳурмат-эҳтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо ким диний илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, яъни, мансаб учун, пул-мол учун, риё учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди. 
Баъзан эшитиб қоламиз, тўғри
йўлдан адашиб қолганларни.
Аллоҳ таоло икки дунё саодатини берсин, тўғри йўлидан адаштирмасин (амин).
" Минг дўст хам оз, бир душман хам кўпдир.Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг нафсинг,шарафинг ўрнига қўяди.

( Хадис)
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш