Бидъат ва хурофотлардан узоқлашинг!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бизларни мусулмон фитратида яратган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар, динимизни бизларга чиройли сабоқ билан ибрат ила ўргатган пайғамбаримиз расули акрам солаллоҳу алайҳи васалламга дуруд-саловатлар бўлсин!
Биламизки, динимизда фарз ва суннат амаллар бор ва бизлар бу амалларни сидқидилдан адо этиб Аллоҳнинг ризолигига эришишни истаймиз.
Минг афсуски, орамизда ҳали-ҳануз бидъат ва хурофот ишлар қилинаёгани сир эмас. Аслида бидъат ва хурофот нима дегани?
“Бидъат”, “Хурофот” сўзларининг луғавий маъносига эътибор қаратсак; “Бидъат”— сўзи айнан таржима қилинса “янгидан ўйлаб чиқилган одат” деган маънони беради. Алишер Навоий бобомиз асарларида бу сўзни “ёқимсиз” деган маънода ҳам қўллаганлар. Яна “бидъати саййиа” ҳам дерларким, бу “ёмон одат” демакдир. Таъбир жоиз бўлса — динга ёт, ёқимсиз бўлган одатларни “бидъат” деб белгилаймиз. Тўғри, “бидъати хайрия”- яъни “яхши одат” деган тушунча ҳам бор. Аммо тилимизда кўпроқ ёмон одат маъносини ифодалаб келгани учун “бидаъти саййиа” деб ўтирмай, қисқагина қилиб “бидъат” атамаси билан фикр билдиришга кўникиб қолганмиз. “Хурофот” эса “асоссиз” демак. Яъни, динда асоси йўқ, беҳуда ишлар, одатлардир. Муборак каломи шарифнинг Моида сураси, 3-оятида Аллоҳ таоло буюради: “…Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим…”
Ўн саккиз минг оламни яратган Роббим динимизга бирор кишининг ўзича янгилик қилишига ҳаққи ва ҳадди йўқлигини айтган.
Бу ҳақида буюкларимиздан Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қиладиларки; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади”…
Ҳаёт тарзимизда атрофга назар ташлайлик, инсонлар орасида тарқалган “иккала ҳайит орасида никоҳланиш жоиз эмас”, “сафар ойида сафар қилиб бўлмайди”, “рўза ойида тухум еб бўлмайди”, “ўлик чиққан хонадонда сумалак, ҳалим пиширилмайди”, “ифторликка хамирсиз овқат тайёрлаш лозим”, “мавлид ўқилса, хонадон соҳиблари қатнашмайди”, “балиқ еса, жиғилдони тозаланиб, луқмаси ҳалол бўлади” каби ирим-сиримларга ишониш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради. Илм аҳлидан саналмиш Саҳл ибн Абдуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:
“Ким Аллоҳ таоло азобидан қўрқиб, суннатга риоя қилса, Аллоҳ уни бидъат аҳлига бўладиган азобдан қутқаради ва уни жаннатга киргизади”.-деганлар.
Шундай экан бизлар ҳам бидъат ва хурофотлардан эҳтиёт бўлиб ундан сақланайлик!

Навоий вилояти бош имом хатибининг
Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Г.Усмонова