Ота она розилиги.

30-08-2023, 00:27 admin Мақолалар 293

Ота она розилиги.
Кимнинг ота онаси тирик экан,у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур.Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда барча неъматлардан ҳам аълороқ. Аммо ҳаёт шундай эканки, бир неча фарзанд бўлса, уларнинг ҳаммаси ҳам бирдан бундай улуғ неъматдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўла олмас экан. Кимки ота-онасини рози қилиб, уларнинг хайрли дуоларини олса, ўша киши учун жаннатдан икки эшик очилади. Аллоҳ таоло Ўзининг қадим каломида бир неча оятларда Ўзига ибодат қилишнинг орқасиданоқ ота онага яхшиликка буюрганлигини бугунги кунда юртимиз мусулмонлари яхши биладилар. Дарҳақиқа, ота-она жаннатнинг ҳидлари экан, биз эса кўпинча бу ҳикматни унутиб қўйиб, қанча машаққату, сарф-харажатлар ила атрофдан жаннат излаб юрамиз. Ваҳоланки, жаннатимиз рўпарамизда турибди-ку!Ана ўшаларнинг хизматини қилиш энг тўғри йўл ва шарафли ибодат эмасми ?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бурни ишқалансин!Бурни ишқалансин!-дедилар .”Кимнинг ,эй Аллоҳнинг Росули ?”-дейилди.”Кимки ота-онасининг бирини ёки иккаласини ҳам қариган чоғида топибдию, жаннатга кириб олмабди”,-дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.( Муслим ва Термизий ривояти).
Ҳа, биз излаб юрган жаннат жуда яқин, ёнгинамда экан. Аллоҳ таолонинг ғазабидан қўрқувчи киши ота онасини ранжитмайди, қандай қилиб бўлса ҳам-иложини топиб, уларнинг кўнглини розилини ва дуоларини олади. Жаннатга киришга лойиқ бўлиш учун ота- она розилини олиш зарур.Аллоҳ таоло Мусога (алайҳи салом) марҳамат қилди:”Эй, Мусо!Ота-онасига яхши муомилада бўлиб, уларнинг розилигини олгани ҳолда Менга осий қуллик хизматида қусури бўлмаса ҳам, ота-онасига яхшиликлар қилмай, яхши муомилада бўлмай, ота –она розилигини олмаган қўлимни эса осийлар қаторида ёзаман! ”Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар.”Ота-онасига яхшилик қилиб, яхши муомилада бўлиб, уларни мамнун этган кишининг умри баракали, узун бўлади. Аксинча, уларни ранжитиб хафа қилган кимсанинг умри қисқа бўлади”. Қиёмат кун энг оғир жазоланувчилар ота онасини ранжитганлар бўлади.Ўша дахшатли кунда Аллоҳ рахматидан уларни узоқ қилади.
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхонова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш