Фарзандини эмизиш она учун – ибодатдир!
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Мадинада Ҳавла бинти Тувайт -ал Аттория исмли хушбуй сотувчи аёл бор эди.У баъзида Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассаламнинг ўйларига келарди.Бир кун Ойша онамизнинг ҳузурларига келди.Эридан шикоят қилди:”Эй мўминларнинг онаси! Мен ҳар куни янги тушган келиндек эримни кутиб оламан.Энг чиройли кийимимни кияман,атирлардан сепиб оламан.Аллоҳга қасамки буларнинг барчасини Аллоҳнинг ризолигини топиш учун қиламан”- деди. Суҳбат шу ерга етганда Пайғамбаримиз алайҳиссалом келиб қолдилар ва ўйга кириб Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадилар:”Бунча ёқимли ҳид,Ҳавла келганга ўхшайди”-дедилар. Ойша онамиз Ҳавланинг сўзларини Расулуллоҳга етказдилар.Кейин Расулуллоҳ шундай дедилар: -“Эй Ҳавла!Сабр қил ва эрингга итоат қил”. –“Эй Аллоҳнинг Расули,агар мен сиз айтгандек қилсам,яъни итоатда бўлсам, бунинг эвазига менга бирор ажр борми?”- деди. –“Нега ажр бўлмасин,Ҳавла?! Бир аёл Аллоҳ учун барча машаққатларга чидаса ,албатта ажр олади.Ўз ўйидаги бир нарсани олиб бошқа ерга қўйса ҳам ажр бор,”-дедилар.Ҳавла бу гаплардан ғоят хурсанд бўлиб сўрай бошлади. –“Эй Аллоҳнинг Расули,янаям кенгроқ тушунтирасизми?”- деб савол берди. –“Бир аёл эридан ҳомиладор бўлса ,у аёлга кундузи рўза тутадиган ,кечаси намоз ўқийдиган ,Аллоҳга итоат қиладиганни савоби берилади.Туғиши савоб,эмизиши савоб.Аёл боласини эмизишни бошласа бир қул озод қилганлик савоби берилади”,-дедилар. Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики ҳар бир аёл учун она бўлишлик,фарзандини кўкрак сути билан боқишлик Аллоҳга ибодат қилиш даражасида бўлиб буни Аллоҳ розилиги йўлида бажарган аёлга савоб борлиги айтилмоқда.Ислом шариатига кўра болани эмизиш фақат онанинг зиммасига юклатилмаган. Буни учун ота ҳам масъулдир.Болани эмизиш даврида онани нафақа билан таъминлаш отанинг вазифаси бўлиб,онани фарзандига сутини етарли бўлиши учун онага сифатли егуликларни ҳалол йўл билан топиб етказиши керак.Шариат ҳукмига тўғри келадиган узрли сабабларга кўра она боласини эмиза олмаса, ота эмизувчи сут она топиб унга боласини эмизганлиги учун таомилга кўра ҳақ тўлайди. Қуръонда келган ҳукмга кўра гўдакни икки йил тўлиқ эмизиш онанинг асосий вазифасидир.Чунки икки йил давомида улғайиши учун бола ўзига керакли бўлган зарурий озуқани онасининг сутидан олади.Халқимиз орасида айтилган: “Бўладиган бола бошидан маълум”- деган мақолга кўра эмизикли онанинг ёки боланинг оғзига нопок йўл билан топилган луқма солинмаган.Буюк тарихий шахсларимиз,аллома ва авлиёларимизнинг оталари оиласини ҳаром касб қилиб таъмин этмаганлар, оналар эса фарзандларини таҳоратсиз эмизмаганлар.Ана шу каби амаллар фарзандларни меҳрли, муҳаббатли,покдомон,диёнатли,номусли,инсофли,ҳақиқатпарвар бўлиб вояга етиши учун эмлаш бўлган.Замонамиз оналарига бизнинг айтар маслаҳатимиз шуки боласини соғ- саломат, ҳам жисман, ҳам маънан етук инсон бўлиб камолга етишини истасалар, қоматлари бузилишидан қўрқмасдан,ҳар хил сунъий озиқлантириш аралашмаларидан воз кечиб турли хил важ- сабаблар излаб топмасдан жигаргўша болажонларини ўзлари тўлиқ икки йил эмизсинлар.Оналар учун жамиятимизнинг соғлом аъзосини туғиш, эмизиш, тарбиялаш масъулият ва ибодатдир!
Ҳаловаттепа маҳалласи отинойиси: Қувондиқова Наргиза.