ОЙЛАР СУЛТОНИ РАМАЗОН.

26-03-2024, 20:24 admin Мақолалар 145

ОЙЛАР СУЛТОНИ РАМАЗОН.
Аллоҳ таоло файзу барокатини ёғдирган Рамазони ойи, ибодату- тақвода, саховату- мурувватда, сабру~ қаноатда мўминларнинг синови, мусобақаси ҳисобланади. Рамазонда исломнинг 5 та катта фарзларидан бири рўза адо этилади.Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи санасида фарз қилинган."Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат) ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз'' Бақара сураси 183 оят.Рўзанинг моҳияти -тонг отгандан то қуёш ботгунча рўзани ният қилиб, уни бузувчи барча нарсалардан тийилишдир.Одам алайҳиссаломдан бизгача ўтган барча пайғамбарлар ва умматларга ҳам рўза фарз қилинган. Рўза қадимий ибодатдир. Рўзадорлар сабрлари ва гуноҳлардан тийилиши натижасида тақводорлар жамоасига қўшиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзанинг фарзлиги ҳақида шундай деганлар:"Аллоҳ Таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки иймон ва ишонч билан савоб умидида рўза тутса ва кечалари қиёмда турса, онадан туғилган кунидагидек, гуноҳлардан пок ҳолда чиқади''. "Аллоҳ Таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман''- деди.Рўза -сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фахшдан гапирмасин ва бақир -чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса," Мен рўзадорман'' десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзидан чиқаётган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан ҳушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири -ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси -Қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганида''. Рўза ибодатида риё бўлмайди. Рўза -Аллоҳ билан банда орасида сир бўлган ибодатдир. Банда тонгга яқин ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кун бўйи, ёлғиз ўзи бўлса ҳам, Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилиб, ҳеч нарса емайди. Банданинг шу ҳолати -рўза Аллоҳ учун тутилишини белгисидир. Шунинг учун ҳам буни мукофотини Аллоҳ Ўзим бераман деб ваъда қилган. Рўза ибодати Жаннатдаги Райён эшигининг калитидир."Жаннатда бир эшик бор, у Райён деб аталади. Қиёмат кунида ундан фақат рўзадорларгина кирадилар, улардан ўзга бирор киши ҳам (ўша эшикдан) улар билан бирга кирмайди. "Рўзадорлар қани?'' дейилади. Улар ундан (ўша эшикдан) кирадилар. Уларнинг охиргиси кириб бўлганда (эшик) беркитилади. Бошқа ҳеч ким ундан кирмайди''.(Имом Муслим) Бундай бахт ва шарафга фақат рўзадорлар ҳақлидирлар.Бу фазилатли ойда Аллоҳнинг каломи, ҳидоят манбаи Қуръони карим нозил бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга тўлиқ ўқиб берардилар. У зот Рамазонда Қуръон тиловатини кучайтириб, тунги намозлардаги қироатларини узайтирганлар.Ўтган солиҳлар, масҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳам Рамазон ойида Қуръон тиловати билан машғул бўлишган. Рамазон ойида минг ойлик (83 йил) ибодатга тенг қадр кечаси бўлиб, бу кеча ҳақида Қуръони каримда алоҳида бир сура" "Қадр'' сураси нозил бўлган.Рамазон ойи -одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи хужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.'' Бақара сураси 185 оят. Имкон қадар Рамазонга хос бўлган нафл намоз Таровеҳ ва уни хатмларига иштирок этиб, кўплаб ажр ва савобларга эга бўлайлик. Ҳайру эҳсон совғалар улашиб, ғариб кўнгилларни обод қилайлик. Аразлашганларни яраштириб қўяйлик. Беморларни зиёрат қилайлик. Етимлар бошини силаб, қалбига малҳам бўлайлик. Ўзаро гина адоватларни унитиб қариндошларга, яқинларимизга, қўни-қўшниларга силаи- раҳмни кучайтириб, муҳтожларга қўлдан келганча ёрдамимизни айямайлик. Ифторликлар ижтимоий алоқаларни кучайтиради. Борди -келди, кўнгил сўраш, ёрдам бериш, ўзаро меҳр -муҳаббатни юзага келтиради." Ким бир рўзадорни ифторлантирса, унга ўшанинг ажрича ажр берилади. Лекин рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди''. (Имом Термизий)
Навоий шаҳар отинойиси: Худоярова Комила.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш