"Рамазон - мағфират ва раҳмат ойи"
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бизларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримиз Мкҳаммад сололлоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин. Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу барокоти билан кириб келди. Мунаввар тонгларда, муаззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг мусаффо осмонидан раҳмат мағфират ва барокот бўлиб ёғилмоқда. Бу муборак ойда шайтонлар кишанланиб, дўзахнинг барча эшиклари ёпилиб, жаннатнинг барча эшиклари очилади. Рамазон ойида ҳар бир қилинган амалларнинг савоби кўпайтирилиб ёзилади. Бандаликда билиб билмай қилган гуноҳларимизни куйдириб кул қиладиган нарса чин дилдан қилган тавбамиз ва яхши амалларимиз бўлади. Муборак Рамазон ойида ибодат, Қуръон тиловати, зикру тасбеҳни кўп-кўп айтиш билан биргаликда силаи раҳмни мустаҳкамлаш, йўқсилларни йўқлаш, қариндошлар ҳолидан хабар олиш, беморларни зиёрат қилиш учун ҳам қулай фурсатдир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулоллоҳ сололлоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таоло: "Одам боласининг ҳамма амаллари ўзи учун, фақат рўза- Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим бераман. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда", деди. Дуолар қабул бўладиган муқаддас ойни ғанимат билиб, Аллоҳнинг ажру савобидан умидвор бўлган ҳолда ўзимизни ислоҳ қилиб, солиҳ амаллар қилишда бардавом бўлайлик. Айнқса қариндошлар ўртасида силаи раҳмни кучайтирайлик. Тақвомиз ошишига сабаб бўладиган амалларимизни кўпайтирайлик. Саҳарлик ва ифторликни вақтига қилганимиз каби, Қуръони карим тиловати, зикру тасбеҳлар ва бошқа хайрли ишларни ҳам канда қилмасак, яхши натижаларга эришамиз. Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандалик қилиб билиб билмай қилган гуноҳларимизни мағфират айласин. Омин.
Кармана тумани "Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура