Маҳр бериш ва никоҳ тўйи қилишни куёв тараф бажарсин!                          

7-03-2024, 22:01 admin Мақолалар 136

Маҳр бериш ва никоҳ тўйи қилишни куёв тараф бажарсин!                          
                                 Бисмиллаҳир   роҳманир  роҳийм
Аллоҳ таоло бандаларини никоҳланишга амр этиб, никоҳланганларга баракот ато этиш хабарини берган. Қуръони каримда: “Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу - чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир” –деб марҳамат қилди.(Нур сураси, 32- оят)  Аллоҳ  нақадар меҳрибон  Зот ! Инсон никоҳланиш билан савоб олади  ва никоҳининг  баракотидан  фақирликдан қутилиб бой – бадавлат бўлади. Бундай бахтга никоҳланиш хусусида ниятларини Аллоҳга  холис боғлаганлар ва Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига амал қилганларгина  эришадилар.  Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :“Серфарзанд, туғадиган аёлга уйланинглар, мен қиёмат кунида ўз умматларимнинг кўплиги билан фахрланаман”, -деб айтганлар. (Абу Довуд,Насоий ривоят қилганлар)
 
Бандаларининг никоҳланиб ўз наслини  пок йўл билан давом эттиришларига   Аллоҳ ажр  берса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом  фахрланар эканлар. Бундай неъматга эришиш учун оила қурилганлигини , никоҳ муносабати билан икки бегона тараф қариндошчилик риштаси билан боғланганлигини  маҳалла – кўйга, қовм-қариндошларга маълум қилишларини, никоҳ зиёфати дастурхонини ёзишни Росулиакрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланадиган эркакка ва унинг яқинлари зиммасига юклаган.                                                                                                                      
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурахмон ибн Авф розияллоҳу  анҳуда сариқ ранг белгисини кўриб,”Бу нима?”- дедилар. “Эй Аллоҳнинг  Расули, бир аёлга  данак вазнидаги тилло (маҳр бериб) бериб уйландим”, деди у. “Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй билан бўлса ҳам валийма қилгин”-дедилар. (Бешовлари  ривоят қилганлар.) Ушбу ҳадисга кўра никоҳ тўйи қилиш,келинга маҳр бериш эркак тарафдан амалга оширилиши керак. Маҳр бериш ҳақида Аллоҳ таолонинг: “Хотинларингизга  маҳрни  мамнунлик билан берингиз”- деган ҳукми келган.(Нисо сураси, 4- оят.) Пайғамбар алайҳиссалом томонларидан валийма ва маҳр ҳақидаги ҳукм эркак томонидан бажарилиши кераклиги  туғрисида саҳоба Абдурахмон Авф ҳақидаги ҳадис орқали  аниқ, яққол кўрсатиб берилган. Ислом тарихида йирик маблағга эга бўлган энг бой саҳобалардан бири деб танилган Абдурахмон  Авфдек саҳобага Росулиакрам соллоллоҳу  алайҳи васаллам: “Бир қўй билан бўлса ҳам валийма қилгин”- деганлар. Яна бир ҳадисда “Никоҳнинг энг хайрлиси  камхарж бўлган никоҳдир”- деб  исрофгарчиликдан қайтарганлар.
 Айни пайтдаги никоҳ тўйларида  никоҳ ва маҳр тўғрисидаги ҳукмни адо этиш, суннатга амал қилиш тўғри бажарилаяптими ?. Албатта,  “Йўқ”- деб жавоб берамиз.Никоҳ тўйи қилиш,куёвни уйини жиҳозлаб бериш, куёв ва келинга тўй совғаси, келин бўладиган  қизига қимматбаҳо сепу- сарполар қилиш барчаси келинни отасининг  зиммасига юкланган. Бу юк маблағини  кўтара олмаган  ота- она шўрликлар маблағ тўплаш учун ҳар ерда сарсон- саргардон  бўлиб  юрибдилар.Ваҳолангки  сарвари  коинотдек  Зот  алайҳиссалом  кизлари Фотима розияллоҳу анҳони турмушга берганларида Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:”Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага бир чийдухоба, бир меш ва ичига изхир солинган болишни жиҳоз (сеп) қилиб бердилар”- дейилган.(Насоий ривояти).
Қиз бериб, ўғил уйлайдиган қуда – қариндошлар  ўзаро бир- бирларига малол келмайдиган, қийинчилик  туғдирмайдиган қилиб келишиб, ҳар тараф ўз вазифасини бажариб Аллоҳ  амрига бўйсуниб, Пайғамбар алайҳиссалом  суннатларини маҳкам тутиб икки ёшни бошини бир қилиб қўйсалар икки тараф ҳам савоб топади,ушбу никоҳнинг баракотини Аллоҳ берадику! Энди тўй- тўйчиқ қилишда риёкорлик, ҳаддидан ошиб дабдабабозликка берилиб ношукурчилик қилишдан тийилиш вақти келди! Тўхтанг! Бу борада бир тўхтамга келиш керак.

Юрт оқсоқоллари ! Эл кайвонлари ! Ўз аҳлини яхшиликка етакловчи илм аҳиллари! Никоҳланувчи  ёшлар! Бу долзарб мавзу тўғрисида тезроқ  тафаккур қилинг! Шунда сизлар оилавий ажримларнинг  эллик фоиздан кўпроқ сабабларини олдини олган бўласиз.
 
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.
   
 
 
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш