КИБР ИНСОН ДУШМАНИ.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ўта карамлидир. Аслида бу фоний дунё катта синов майдонидир.
Биз ҳаётлик давримизда, дунё хаётида қилган барча яхши, ёмон амалларимиздан ҳисоб беришимиз аниқдир. Лекин шундай кибрли, шайтон васвасасига берилиб, ўзидан бошқаларни менсимайдиган, ўзини ҳаммадан устун қўйиб, ўта кибрга берилганлар бор. Қиёмат куни қайта тирилишни инкор этган, ҳаётлик вақтида қанақа яхши-ёмон амал қилсам, шу амалларимдан ҳисоб бериш йўқ деб уйлайдиган имонсизлар бор. Бундай бандаларга ўлим арафасидаги аянчли ҳолатини Аллоҳ таоло қиёмат сурасида шундай баён этади:
"Дарҳақиқат, (жон) ҳалқумига етганда, (вафот этаётганга): Дам солувчи киши борми?"деб қолганда, (жон таслим қилаётган кимсанинг)ўзи (бу дунёдан) ажралиш эканини англаганда, (жон бериш қийинлигидан) оёқ оёққа чалишиб қолган бир вақтда ёлғиз Роббингиз (ҳузури)га ҳайдалиш бордир.На (Қуръон ва пайғамбарни) тасдиқ этди у, ва на намоз ўқиди" (26-31-оят).
Намоз ўқиганда ҳам рўза тутганда ҳам риё қилди, яъни одамларнинг кўзи учун, одамлар" бу намоз ўқир экан, рўза тутар экан," дейиши учун қилади, бу амалларни аслида. Бундай бандани барча амаллари ортида кибр турибди. Кибр инсониятнинг энг ашаддий душмани-ку. Ўз қилмишлари сабабли азобланадиганлар ана ўшалардир. Азизларим Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мағфиротидан бебаҳра қолмайлик. Солиҳ амалларимизни кўпайтирайлик. Аллоҳ таолони розилигига эришайлик.
Намоз, рўза, закот, хаж, Қуръон тиловати, зикр, ҳаммасини Аллоҳ ризолиги учун қилайлик. Аллоҳ таолони таниш, у зот билан самимий муносабатда бўлайлик. Ё Аллоҳ десангиз бутун вужудингиз ором олади, танангизни хотиржамлик эгаллайди. Бу сўз, бизни тинч ва хотиржамлик вақтимизда айтиб юрадиган сўзимиз бўлсин илоҳим. Қийинчилик вақтимизда ноламизга айланмасин.Қалбимиз кибр ва манманликдан йироқ бўлсин.
Аллоҳимнинг суюкли бандалари ва пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг умматларидан бўлишликни бизга насиб этсин. Омин.
Кармана тумани "Сардоба" мфй отонойиси Хусенова Н.