Оила муқаддас
Оила муқаддас, тинч бўлса, жамият ҳам осойишта ва фаровон бўлади.Аксинча, оилалардаги парокандалик жамият барқарорлигига путур етказади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.
Инсон учун ҳар доим нимадир кам, лекин шу камчиликни биз ташқаридан тўлдиришга уринамиз.Лекин, аслидачи? Тўлмаётган нарса, биз учун камчилик бўлиб кўринаётган нарса балки ичимиздадир?.
Эй Оқила аёл! Табассум, юмшоқ қалб ва соғлом таъбдан дарак беради.Табассум қилишнинг ўзи садақа (яхшилик, савоб) ишдир.Энди шу табассумни ҳар бир аёл ўз эрига қилсалар, қандай катта ажр бўлади. Аёлнинг эрига итоат қилиш хақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой фарз рўзасини тутса, фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга жаннатнинг исталган эшигидан кир!", дейилади(Имом Табароний ривояти).
Оила мустаҳкамлиги учун эр-хотин ўз вазифаларини рисоладагидек бажаришлари жуда муҳим.Эркакнинг зиммасидаги энг муҳим вазифалари: фарзандларни моддий таъминот қилиш, едириб-ичириш, кийинтириш, уй-жой билан таъмилаш бўлса, аёл киши эрига итоаткор, ҳар ишда у билан бамаслаҳат қиладиган, иффатини сақлайдиган, эрини моли ва фарзандларига омонатдор бўлиши керак.
Оила мустаҳкамлиги учун эркакларнинг аёлларига тез-тез ҳадя бериб туриши лозим.Зеро аёл кишининг энг яхши кўрган нарсалардан бири, яхши кўрган инсони унга ҳадя туҳфа қилишдир. Ҳадя деганда қимматбахо нарсаларини тушунманг, сизни қиладиган ҳадянгиз эмас, балки сизни эътиборингиз уни хурсанд қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Бир-бирларингизга совға улашинг, муҳаббатли бўласиз".(Бухорий ривояти).
Оила муқаддас ҳеч қачон "эрта" келмайди, келганида эса, унинг номи "Бугун" бўлади.Шунинг учун ҳеч қачон эртани кутиб, бугунни зое қилмаслик лозим.Бугун оилангиз фарзандларингиз билан чиройли вақт ўтказиш, эртага бормоқчи бўлган жигарларингизни бугун бориб кўриш, жуфтингизга яхши- ёмон, осон-қийин кунингизда борингиз-йўгингизда ёнингизда бўлиб, қаҳрингизга нишон бўлгани учун ташаккур билдириш, ёмон хабарлар, фикрлар олдида ҳеч қачон кучсиз бўлмаслик.Куч бирликда оилада эркак ва аёл бир-бирларини қўллаб-қувватлаш орқали буларни ҳам енгиб ўтишга ишонишдир.
Ҳаётимиздаги ҳар бир ҳодиса, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолонинг истаги билан бўлиши ёки оилада фарзандлар мисолида кўрсак, улар бирор хато иш қилса, уни юзига солмай, аввал хато иш эканини чиройли сўзлар билан айтиб, кейин тўғри йўлга далолат қилиш керак.Биз ҳар бир яхшиликни Аллоҳ ризоси учун қиламиз, бу йўлда сабр-матонат билан туриш керак.
Оила -- бу муҳаббат, севги, ҳурмат, самимият.
Оила -- бу фарзандлар туғилиши биринчи қадам ва илк бор она-ота деб айтилган сўзлар.
Оила -- бу биргаликда орзу қилиш ва ўша томон биргаликда ҳаракат қилиш.
Оила -- бу бирга ғамхўрлик, аёл эрини кутиб овқат емаслиги, эркакнинг аёл учун ширинлик олиб келиши.
Оила -- яхши ва ёмон кунларда бирга суянч бўла олиш.
Оила -- меҳнати қийин аммо меваси ширин.
Ҳаёт такрорланмас... умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат, шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олиш, оиласидаги сокинлик, хотиржамлик, севилганини, оиласига кераклигини ҳис қилиш, севиб, севилиб бахтли яшаш керак.
Дунёнинг ташвишини чекманг, чунки у Аллоҳнинг измида. Ризқдан ғам чекманг чунки унга Аллоҳ кафил.Келажакни ўйлаб, куйинманг, чунки у Аллоҳнинг қўлида.Фақат бир нарсанинг ғам-ташвишида бўлинг.Роббимни қандай рози қиламан?!.
Оила муқаддас, аммо буни кўпчилик тушунмайди ёки ҳаёти кинолардагидек бўлишини кутиб яшайди. Ҳозир билинмас, аммо кексайганда оиланинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.
Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л. Бобоназарова.