ЭРГА ИТОАТ ҚИЛИШ ХАМ ИБОДАТ САНАЛАДИ.

16-09-2023, 00:50 admin Мақолалар 187

ЭРГА ИТОАТ ҚИЛИШ ХАМ ИБОДАТ САНАЛАДИ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :"Агар инсонни инсонга сажда қилишга буюрганимда эди, аёлни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим "деб мархамат қилдилар (Имом Термизий ривояти )Ушбу хадиси шарифнинг асл моҳиятини ўрганиш дунёда ва охиратда саодат топиш учун бизга зарурдир. Аллоҳ таолонинг: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида ) қоим турувчилардир.... "(Нисо сураси 34 )ояти каримасини батафсил ўрганиш кифоя. Оятнинг нозил бўлиш сабаби :"Хабиба бинти Зайд эри Саъд ибн Робиаъага итоатсизлик қилди, шунда Саъд уни бир шапалоқ урди. Хабиба отаси билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб "Унга қизимни тўшак қилиб берсам уни урибди" деб шикоят қилди. У зот алайҳиссалом :"Эридан қасос олсин "дедилар. Улар қайтиб кетадиган эди. Набий алайҳиссалом қайтариб :"Жаброил алайҳиссалом оят келтирди ", дея мазкур оятни ўқидилар. Сўнг :" Биз бир ишни хохладик ва Аллоҳ хам бир ишни ирода қилди. Аллоҳ ирода қилгани яхшидир ".(Имом Қуртубий ривояти ). "(Аёллар ичида )солихалари -бу (Аллоҳга ва эрига ) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича химояли (яъни эрларининг сирлари мулклари ва обрўларини сақловчилардир) (Нисо сураси 34 оят ) Ушбу жумлалардан эрига итоат этиш унинг мол мулкини ва ўз иффатини сақлашга буюриш кўзланган. Демак солиха аёлнинг сифати Аллоҳ ва эрига итоатли бўлишдир. Иккинчиси эса нафақат эри ҳузурида балки йўқлигида хам мол мулки ва обрўси ҳамда ўз иффатини сақлай олиишидир. Аёл бу ишларида Аллоҳнинг розилигини кўзлагани учун Парвардигор уни ўз ҳимоясига олади. Аёл кишини зиммасида эрини хақлари кўп экан шунинг учун уламолар аёлларни ўз эрига сўзсиз итоат қилишлари зарур деб шархлаганлар. Бугунги кунда ушбу хадисга риоя қилинмаганлиги оқибатида кўплаб оилавий ажримлар кузатиляпти. Фарзандлар тирик етим бўлиб, жамиятда низолар кўпаймоқда. Имом Ахмад Абдурахмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз "Агар аёл беш вақт намозини ўқиса бир ой рўзасини тутса фаржини сақласа ва эрига итоат қилса : "Жаннатнинг қайси эшигидан хохласанг киравер ",- дейилади деб мархамат қилганлар. Хулоса қилиб айтганда аёл эрига итоат этиш орқали умр йўлдошини меҳрини қозонади хам савобга эришади. Энг асосийси Пайғамбаримиз суннатларига риоя қилган ва Аллоҳнинг буйруғига бўйсунган бўлади.
Кармана тумани Азамат мфй отинойиси Расулова Хабиба،скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш