"Оила -улуғ даргоҳ".
Оила деганда фақатгина эр ва хотин тушунилмайди. Оила катта бир неъматдир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам" Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхши муносабатда бўлганларингиздир" дедилар. Ака-укаларлар орасидаги меҳру-муҳаббат бу изоҳга ҳожат йўқ бўлган бир ҳиссиётдир. Ҳамма фарзандларини тенг кўриб, аҳил оила бўлишликни истайди. Ота-она дунёдан ўтаётганда болаларига аҳил-иноқ бўлинглар деб васият қиладилар. Фарзандларини ўзидан кейин аҳил бўлиб яшашларини хоҳлайдилар, буни жуда орзу қиладилар. Ҳозирги вақтда жуда кўп ака-укалар орасида муносабатларни бузилишини кўрамиз. Ота-она борида аҳил-иноқ бўлиб яшаган ака-укалар ота-онаси ўтгандан кейин юз кўрмас бўлиб, кетмоқдалар. Улар уй-жой, мерос талашиб бир-бирлари билан юз кўрмас бўлиб кетмоқдалар. Бу бизнинг динимизга, миллатчилигимизга умуман тўғри келмайди. Силаи-раҳм жуда ҳаётимизда муҳимдир. Ака-укалар, опа-сингиллар ҳозирги пайтда юз кўрмас бўлиб кетмоқда. Иссиқ тандирдан узиб олинган кулчаларни талашиб бўлиб еганларимизни эслайлик. Ўтиб кетган ота-онага бу дунёда қолган фарзандларини ҳамма амаллари кўрсатилиб турилар экан. Кўпроқ оилани бузувчи аёл бўлади. Агар овсинлар соз бўлса ака-укалар ҳам иноқ бўладилар. Бизнинг ўзбекчилигимизда ҳавас қиладиган оилалар ҳам жуда кўп. Отинойлик фаолиятимиз давомида жуда кўп оилаларни кўрамиз. Яқинда икки ака-укани йигирма уч йилдан бўён бир қозондан овқат пишириб, ейишларини кўриб жуда ҳавас қилдим. Аллоҳнинг раҳмати кенг Гуноҳларимизни ўзинг кечиргин. Қоракўз фарзандларимизни итоатли ва ибодатли қилгин. Жонажон юртимизнинг ҳар қандай балолардан ўзинг асрагин.
Навбаҳор тумани "Келачи" ва "Янгиобод" маҳаллалари отинойиси М. Жиянова.