Шукроналик.
Самовот аламин халқ этган Эгам,
Замину- замонга ҳукм этди бир чоқ.
Ирода этдию, истади бекам,
Борлиқда бир зотни яратай мутлоқ.
У- инсон зотидур, ОДАМ Атодур,
У башар отаси, насли одамзот.
Замонлар ўтса ҳам ўзгармай турар,
"Инсон"- деган номи токи барҳаёт.
Агар амр этса Холиқи даргоҳ,
Ғўрадан ҳалвони ҳал этар зумда.
Ирода этса гар Еру самони,
Чилпарчин этади тузади кунда.
Шу улуғ қудрату имкони ила,
Бизга насиб этди ОДАМ бўлмоқни.
Одамзот деган туҳфаси ила,
Бахшида этди у мулку мулкотни.
Туғдирди, ундирди, ўстирди бекам,
Ҳадя этди бизга Еру самони.
Йўллади ҳидоят нурига маҳкам,
Зикрида амр этди фарзу зиёни.
Тафаккур ғунчаси очилиб бехос,
Узоқ разм солар бўлса одамзот.
Теран фикр ила кузатса холос,
Англаб ета олар токи барҳаёт
Албатта махлуқу- махлуқот ичра,
Энг азизи эрур насли одамнинг.
Ҳамиша ердаги жонзотлар ичра,
Баланд поғонада қадри Ҳотамнинг.
Бу улуғ иноят бу улуғ инъом,
Берилмиш аслида насли одамга.
Кўрарга кўз ила имлойи калом,
Роҳи равон бермиш халқи оламга.
Татирга сезгию оҳангга қулоқ,
Илк ила луқмани ҳалоллаб емоқ.
Нафосат, фаросат берди у яна,
Қалбини нур билан тўлдирди мутлоқ.
Самодан ёғдириб оби ҳаётни,
Ердан ундирди у гулу-гиёҳни.
Барча неъматларни етказиб бизга,
Инъом эта олди меҳру гиёҳни.
Ажиб инъомлар ажиб неъматлар,
Ҳаққи бўла қолсин насли одамнинг.
Лек доим қалбида меҳри жўш уриб,
Изҳор эта билсин шукри оламнинг.
Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
Самовот аламин халқ этган Эгам,
Замину- замонга ҳукм этди бир чоқ.
Ирода этдию, истади бекам,
Борлиқда бир зотни яратай мутлоқ.
У- инсон зотидур, ОДАМ Атодур,
У башар отаси, насли одамзот.
Замонлар ўтса ҳам ўзгармай турар,
"Инсон"- деган номи токи барҳаёт.
Агар амр этса Холиқи даргоҳ,
Ғўрадан ҳалвони ҳал этар зумда.
Ирода этса гар Еру самони,
Чилпарчин этади тузади кунда.
Шу улуғ қудрату имкони ила,
Бизга насиб этди ОДАМ бўлмоқни.
Одамзот деган туҳфаси ила,
Бахшида этди у мулку мулкотни.
Туғдирди, ундирди, ўстирди бекам,
Ҳадя этди бизга Еру самони.
Йўллади ҳидоят нурига маҳкам,
Зикрида амр этди фарзу зиёни.
Тафаккур ғунчаси очилиб бехос,
Узоқ разм солар бўлса одамзот.
Теран фикр ила кузатса холос,
Англаб ета олар токи барҳаёт
Албатта махлуқу- махлуқот ичра,
Энг азизи эрур насли одамнинг.
Ҳамиша ердаги жонзотлар ичра,
Баланд поғонада қадри Ҳотамнинг.
Бу улуғ иноят бу улуғ инъом,
Берилмиш аслида насли одамга.
Кўрарга кўз ила имлойи калом,
Роҳи равон бермиш халқи оламга.
Татирга сезгию оҳангга қулоқ,
Илк ила луқмани ҳалоллаб емоқ.
Нафосат, фаросат берди у яна,
Қалбини нур билан тўлдирди мутлоқ.
Самодан ёғдириб оби ҳаётни,
Ердан ундирди у гулу-гиёҳни.
Барча неъматларни етказиб бизга,
Инъом эта олди меҳру гиёҳни.
Ажиб инъомлар ажиб неъматлар,
Ҳаққи бўла қолсин насли одамнинг.
Лек доим қалбида меҳри жўш уриб,
Изҳор эта билсин шукри оламнинг.
Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.