Шошилма қизалоқ шошилма!
(Ёки жамиятимиздаги оғриқли нуқталар).
Жавоҳир кўзлигим гўзал қизларим,
Севимли меҳрибон ширин сўзларим.
Оқила покиза моҳира дилсўз,
Жаннат васийласи хандон юзларим .
Келинг, жаҳон узра бир назар ташлайликда, шу билан бирга буюк Ўзбекистонимиз жамолини ҳам қалб кўзи ила бир тамошо қилайлик. Қандай ажойиб жаннатмакон юртимиз бор.Тинч, осойишта, тўкин-сочин, барча чиқарилаётган қонунлари мезонида фақат ва фақат халқ манфаати, инсон қадр қиммати ҳамда буюк қадрият ётади. Айниқса фуқаролар ичида, аёлга бўлган эътибор, уларнинг орзу мақсадлари йўлидаги имкониятлар, муҳтарам прездентимизнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда Европалик олимлар мўмина аёллар ҳақида тадқиқотлар олиб бориб, улардан садоқатни, меҳнатсеварликни, покликни, эътиқодни ва вафодорликни ўрганиш кераклиги ҳақида хулосага келишмоқда.
Албатта, бу хулосалар биз ўзбек мўмина аёлларига ҳам тегишли бўлиб, узоқ қадриятаримизга бориб тақалади. Ўтган ота боболаримиз онаю бувижонларимизнинг метиндек мустаҳкам иродалари, ҳаёю-иболари, фаҳму-фарсатлари ақлу донишлари бир-бир кўз ўнгимиздан ўтади. Биз ана шундай аёл аждодларидан эканлигимиздан фахрланамиз... "Буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюкликни ва гўзал фазилатларни ўргатинг"-деган экан аҳли донишлар. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир қиз бугунми, эртами бир йигитнинг покиза ҳалоли ва шириндан шакар фарзандларнинг бўлғуси онасидир. Бу мезон асрлар давомида давом этиб келаяпти ва давом этиб боради ҳам. Пайғамбаримиз сав нинг севимли қизлари Фотимату Заҳро одобда, ахлоқда сабр-тоқатда қизларнинг гултожи бўлганлар. Бокира, обида, оқила бўлганлар шунинг учун ҳам пайғамбаримиз сав Фотимани: "батаҳқиқ Фотима менинг аслимдур"- деб бежиз айтмаганлар.
Парвардигори ОЛАМ ўзининг зикрий ҳукмларида аёллар муҳофазаси учун қуйидагиларни марҳамат қилади:-" Мўминаларга айтинг, кўзларини номаҳрамлардан қуйи тутсинлар, авратларини зинодан сақласинлар! Кўриниб турадиган бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар... Яна яширган зийнатларини билдириб оёқларини ерга урмасинлар! Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз эй мўминалар! Шояд нажот топсангиз".(Нур сураси 31- оят)
Албатта жамиятимизда ақлли, иймон эътиқодли тарбияли оқила қизларимиз Аллоҳга шукурки жуда кўп инша Аллоҳ. Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, тарбияси саёз, иродасиз шошқалоқ қизларимиз ҳам афсуски йўқ эмас. Ана шундай бетарбия қизларимиз туфайли замонамиз файзига путур етмоқда. "Иффат" "ибо" "ҳаё" деган теран терминларимизнинг қадри қолмаяпти.
Аҳён-аҳёнда "тўй кўрмаган "оначалар" ҳақида хунук хабарларни эшитиб қоламиз. Оппоқ она сутини зардобга айлантирган ноқобил фарзандлар ҳақида чуқур ўйга толамиз.
Бу не ҳолки, бир парча этдан навқирон йигит ёки қизни вояга етказган муштипар она ёки ота орзу умидларини чил-парчин қилган беномус фарзанднинг касрига қолса. Афсус, минг афсус. Ҳалолликка нима етсин, тўй кўриб, дуо олиб бахтли бўлишга нима етсин.
Одамзод учун никоҳ ва иймондан бошқа, ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Исломда оила диний моҳиятга эга. Исломда никоҳдан ташқари бўлган жинсий алоқалар ҳаром этилган. Жамиятнинг мейёри насл-насабнинг поклиги, иймону эътиқоднинг мукаммаллиги ва қадри никоҳ биландир. "Никоҳда каромат бор"-деган ҳикмат шунга ишора қилади.
Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида:"Никоҳ менинг суннатим, кимки менинг суннатимдан юз ўгирса у биздан эмас"-деб таъкидлаганлар. (Имом Бухорий ривояти.) "Қари билганини пари билмас"- деганларидек, наҳотки оилада бирга яшаётган бувижонларимиз, онахонларимиз, аммаю холаларимиз бу борада бепарво бўлсалар.Ёки ота-оналарнинг бу борада фикр юритишга вақтлари йўқми, ўз зуриётини руҳияитини сезмайдими, қизларни ҳар томонлама текшириб туриш уларга малол келадими?
Азизлар, кўз ўнгингизда вояга етаётган навниҳолингиздан сиздан бўлак ким ҳам масъулроқ бўлиши мумкин. Ўсиб келаётган фарзандларнинг тарбияси юриш- туриши қўяётган ҳар бир қадамидан огоҳлик бу бизнинг бурчимиздир. Тўғри, ҳеч ким фарзандни устидан катталик қилолмайди лекин шундай бўлсада зийраклик, ҳушёрлик билан фарзандимизнинг қалбидан жой олган ҳолда унинг руҳиятига сингиб борайлик, бекорчи ёт ғояларга берилишдан асрайлик. Телефон тармоқ ларидан тўғри фойдаланишда, севги муҳаббат борасидаги енгил- елпи ёндашишларидан келиб чиқадиган оғриқли ҳодисалардан сақлаш учун ҳам сергак бўлайлик. Фарзандимизни ўзини- ўзи келажагини барбод этишига йўл қўймайлик. Биздан қоладиган зуриётларимизни бизданда билимли ва бизданда бахтли бўлиши учун, насл- насабимизнинг беғубор ва пок бўлиши учун интилайлик. Она Ватанга муносиб фарзанд тарбиялаб бериш борасидаги вазифаларимиз бенуқсон бўлсин. Ватан олдида ҳам, Аллоҳ олдида ҳам юзимиз доимо ёруғ бўлсин.
Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Г. Ваҳобова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги