ОТА ОНАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ҲАР БИР ФАРЗАНДНИНГ БУРЧИ ҲИСОБЛАНАДИ. Ота оналик мақоми энг олий мақомдир.Ҳар бир инсон никоҳланиб оила қургандан кейин фарзандли бўлишни хохлашади.Фарзандни дунёга келишига ҳақиқий сабаб Аллоҳ таоло бўлса, ота она эса зоҳирий сабабдир. Бу ҳақиқатни фарзандлар бир лаҳза ҳам унитишлари мумкин эмас. Қуръони каримда Аллоҳ таоло "Роббингиз, Унинг ўзигагина ибодат қилишингизни, ҳамда ота онага яхшилик қилишни амр этди. Эй инсон агар уларнинг ёки иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар уларга уф дема ва уларни жеркима. Уларга доим ёқимли сўзлар айт.(Исро сураси 23-оят) Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида ота онага яхшилик қилиш, уларни хизматларини қилиб дуоларини олиш, уларни норози қилиб қўймаслик, ранжитиб қўймаслик ҳақида кўп марҳамат қилганлар. Ҳатто улар вафот этганларидан кейин ҳам фарзандлари зиммасида ҳақлари борлигини таъкидлаганлар. Пайғамбаримиз ота она ўтганларидан кейин тўрт амал орқали уларга яхшилик қилиш мумкин дедилар.Уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилиш. Уларни ваъдаларини бажариш. Дўстларини ҳурмат қилиш, ҳамда сен билан қариндош бўлмаган, аммо ота онанг билан қариндош бўлганлар билан қариндошлик ришталарини боғлаш. Ота онани эъзозлаганларга кўп фойдалар бўлади.Умри зиёда ва баракали бўлади. Амаллари қабул бўлади ва жаннатга киради. Гунохлари мағфират қилинади ва тавбаси қабул бўлади. Муқаддас динимиз ота онага фақат яхшилик қилишни талаб этади. Кимки ота онасини йиғисига сабаб бўлган бўлса бу оқ бўлиш катта гунохдир.Зудлик билан Аллоҳга тавба тазарруъ қилиб, ота оналаридан узр сўраб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишлари лозимдир. Илоҳим фарзандларимиз ҳар доим хизматизда бўлиб, ҳурмат-иззатда бўлишсин.
"Азамат" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
"Азамат" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.