Шукроналик-буюк неъмат!

12-02-2024, 22:08 admin Мақолалар 222

#Мақола

Шукроналик-буюк неъмат!

Азизлар!
Биз алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз, мусулмончиликдаги олий фазилатлардан бири шукур қилиб билишдир!
Банда неъматларга шукр қилиши керак. Бу Аллоҳ ва Расулининг амридир. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Албатта, қиёмат куни Аллоҳ таборака ва таолонинг энг афзал бандалари кўп ҳамд айтувчилардир” (Ибн Ҳиббон, Ибн Можа ривояти). Неъматга шукур қилиш ўша неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Шукур қилмаган банда нонкўр, ношукр бўлади. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг” ("Иброҳим" сураси, 7-оят). Бу ояти каримада банда неъматга шукур қилса, Аллоҳ уни зиёда қилишини қасам ила айтмоқда. Шунинг учун ҳам, астойдил шукр қилиш керак, токи неъматлар янада кўпайсин ва ўзимиз шокирлардан бўлайлик.
Оятнинг давомида шукр қилмаган, нонкўрлик қилганларга шиддатли азоб борлиги эслатилмоқда. Банда қаттиқ азобга дучор бўлмаслиги учун ҳам шукурни кўпайтириши керак.
“Шукр” деганда кўпчилигимиз “Ўзингга шукр”, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтишни тушунамиз. Тўғри, булар ҳам шукр. Булар лафзий шукр ҳисобланади. Яъни шукрнинг тилда айтиладиган туридир. Ҳар қандай неъматга сўз орқали шукур қилинганда, ўша неъмат зикр қилиниб, масалан, “Фалон неъматни берганинг учун шукр” деб шукр адо этилаверади. Аллоҳ таоло берган неъматлар ҳақида гапирганда, аввало, энг улкан неъмат ҳақида сўз юритамиз. Бу иймоннинг неъматидир аслида!

Қизилтепа тепа тумани “Хушарти” мфй отинойиси Н.Тоирова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш