Фолбинлик, сеҳр--залолатдир.

2-02-2024, 17:32 admin Мақолалар 56

Фолбинлик, сеҳр--залолатдир.
Фолбинлик--бу инсон ҳаёти ҳақидаги маълумотларни башорат қилиш амалиётидир. Фолбинлик--ғайбни билиш даъвосидаги кимсаларнинг машғулоти. Христианлик, ислом, баҳоизм, иудаизмда фолбинликка қарши Муқаддас китобда фол очишга, сеҳргарликка қарши таъқиқлар мавжуд.Демак, ибтидодан сеҳр-жоду, фолбинлик қораланган.
Илмий ҳамжамият фолбинлик сеҳрли фикрлаш ва хурофотга асосланган деб рад этилади. Ислом ақидасидек очиқ, аниқ ақидани англамаслик ҳар бир инсон, ҳар бир жамият учун жуда ҳам хавфлидир. Мустаҳкам ақида бўлмагандан кейин турли бидъат, хурофот, афсона, сафсаталарга ҳам ишониб кетавериш кузатилади. Кўпчилик дардлар ортида сеҳр ва шунга ўхшаган нарсалар турганига ишонилади. Тиббий йўл билан даволанишдан осонроқ, тезроқ нафи бордек кўриниб, даво истаб фолбинга борилган.
Бугунги кунда ҳам айрим одамлар сеҳр ва фол балосига ишониб, мурожаат қилиб туради. Бу ишлар ҳамон тугамаган. Гуноҳлардан, оқибати оғирлигидан қўрқмаган фолбинлар илмсизлик, иймони заифлиги сабаб ҳузурига ҳаёт ташвишларидан нажот сўраб бориб турган аёлларни чув туширишади. Баъзан нафс гирдобида оилаларга ҳам аралашувда бўладилар. Қайнонани келинга, овсинни овсинга, келинни қайнопага, хотинни эрга ёмон кўрсатишади. Ҳатто, гап-сўзи, ташвиқоти орқали оилаларга совуқчилик солади. Ҳатто, ажрим ҳолатига олиб боради. Оилавий, ҳаётий турмуш муаммолари бўлиб туриши табиий ҳол. Аввал ҳам бўлган, кейин ҳам бўлади. Чунки, синовли дунёдамиз. Аслида Аллоҳ ирода этган ишни ҳеч бир куч ўзининг изнисиз бартараф этолмайди. Дин бу ишларни ёқламайди. Бундай ҳолатда фолбинга бориш керак эмас. Қуръони карим оятларидан ўқиб, Ҳадиси шарифлар асосида саловатлар айтиб, Аллоҳ таолодан мушкулини осон қилишини сўрамоғи лозим.
Сеҳр ишининг тури кўп--коҳинлик, азайимхонлик, авфок (махсус геометрик шакллар ичига ёзилган рақам ва ёзувлар. Бу ёзувларни ўзи билан олиб юрса бахт, омад келтиради деб ишонилади).Аллоҳ таоло сеҳр қилувчиларга:"Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмагай"(Тоҳо,69-оят) деб огоҳлантирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу каби куфр ишлардан қайтарганлар: "Кимда-ким фолбин ёки сеҳргар ёки коҳиннинг олдига бориб, уларнинг айтганларига ишонса, у Муҳаммадга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди",-деганлар.(Имом Аҳмад ривояти)
Ислом дини енгиллик дини. Динимиз енгиллиги инсонпарварлик туйғуларини халқ орасида ёйиш керак. Аёллар ўртасида маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган, ҳанафий мазҳаби таълимотига зид бўлган ҳолатларга қарши туриш зарур.
Абу Ҳурайра р. а. ривоят қиладилар:" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳидоятга чақирса, унга эргашувчининг савобидек ажр бўлади. Бу билан амал қилган кишининг савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. Бу билан амал қилганнинг гуноҳидан бирор нарса камаймайди",-дедилар. Ўгитларга амал қилиб, " қайт"дегандан қайтиш лозим.
Хотин-қизлар орасида учрайдиган фолбинга бориш каби бидъат-хурофотларга барҳам бериш йўлида отинойилар тинмай ташвиқот олиб боришлари замирида бу бидъат-хурофотларга берилиш сезиларли камайди. "Жаҳолатга қарши маърифат" билан курашиш ишларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ҳидоят, Мўминалар жўрналлари Ислом нури газетасига обуна бўлишни тарғиб этиш яхши натижа йўлларидан биридир. Яратганнинг муҳаббатига маърифат ва Ҳақ таоло рози бўладиган эзгу ишлар билан эришилади. Бу ҳақда тасаввуф олимаси Робия Адавия: "Жаннат орзуси ва дўзах азобидан қўрқув нажот воситаси бўла олмайди. Маърифат амалдан устун, Аллоҳни амал билан эмас, маърифат билан таниш муҳимдир",-деган эди. Биз, отинойилар диний маърифатни ёйиб аёллар, ёшларимиз онгини турли бидъат ва хурофотлардан муҳофаза этсак, динимизнинг асл моҳиятини тўғри етказиб берсак, юртимиз ривожига катта ҳисса қўшган бўламиз. Гуноҳлар исканжасидаги фолбинлар фаолиятига чек қўйиб, уларни гуноҳлардан қайтарган бўламиз.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш