Ўгит

24-01-2024, 22:21 admin Мақолалар 53

Ўгит.
Бир йигит оқила ва одобли, Ислом тарбиясини олган қизга уйланди. Шундан сўнг у аёлидан жуда мамнун кайфиятда, тинч ва хотиржам ҳолатда кун кечира бошлади. ана шу йигит кунларнинг бирида ахлоқсиз суҳбатдошларининг хотинларини ургани ҳақидаги гапни, мақтанишни эшитиб қолди. Йигит ҳайрат билан улардан сўради.Ҳеч бир гуноҳи йўқ хотинга қандай қўл кўтариш мумкин? Уни уриб бўладими? Дунёда бундан осон иш йўқ, жавоб берди суҳбатдоши. Уйга бир Қадоқ қийма гўшт олиб келасан. Қиймали суюқ овқат тайёрлаб келса, бошқа овқат ейишни хохлайман дейсан. Йигит эртасига кечқурун уйига келиб, дастурхон қошига ўтирди. Хоними қийма солиб тайёрланган шўрва келтирди. Йигит хонимини жеркиб. Мен картошка билан қийма тановул қилишни истайман, деди. Хозир олиб келаман, деди аёли. Йуқ, айни пайтда иштаҳам ток баргига ўралган қийма тусамоқда. У хам бор. Хожасининг одатларини жуда яхши фаҳмлаган рафиқа эрининг кўнглини хушлаш учун барча таомдан оз-оздан тайёрлаб қўйган экан. Йигит эртасига яна ўша суҳбатдошлар билан бир даврада ўтирди. Улар дарҳол қизиқиб сўрадилар.. Нима бўлди? Хотинингни калтакладингми? Йигит бўлган воқеани сўзлаб берган эди. Дўстлари бахтдан пешонаси ярақлаган инсон экансан, Хотининг ақилли ва чаққон экан, дебдилар
Кармана тумани отинойиси Якубова Сорахон
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш