Закот молиявий ибодат.

24-01-2024, 22:10 admin Мақолалар 116

Закот молиявий ибодат.
,, Улар закотни адо этувчидирлар'' (Муъминун 4-оят).
,, Уларнинг (топган) мол- мулкларидан (ажратилган) маълум ҳақ борки, у тиланчи ва маҳрум кишилар учундир. Маориж 24-25-оятлар. Ривоят қилишларича , Меърож кечаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам захар -заққум тиканакларни зўрлаб едириш учун ҳайдаб кетилаётган, олд ва орқалари қасмоқ, сурувлар каби ҳайдаб борилаётган бир тўда инсонларни кўрадилар. Жаброил алайҳиссаломдан булар ким деб сўрадилар ва шундай жавоб олдилар,, Булар молларининг закотини бермаганлардир. Уларга Аллоҳ зулм қилган эмас, улар ўзларига-ўзлари зулм қилганлар. Аллоҳ бандаларига зулм қилувчи эмас. ,, Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб ҳақида,, хушхабар'' беринг! (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари , ёнлари, орқалари куйдирилган куни:,, Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. Сақлаган хазинангиз (мазасини) тотингиз!'' (дейилади) . Тавба 34-35-оятлар.,, Аллоҳнинг фазли билан берган нарсаси ( бойлиги) дан бахиллик қилувчилар буни ўзларига яхши деб ҳисобламасинлар! Асло! Бу улар учун ёмондир. Қиёмат куни баҳиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади. Осмонлар ва Ернинг мероси Аллоҳга ( қолур). Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардордир. Оли Имрон 180-оят. Молининг закотини ва ушрини берганлар нақадар бахтли эканларини билсайдингиз! Закот берганларга азоб йўқ! Улар нақадар бахтли! Ким молининг закотини берса, Аллоҳ унга қабрда азоб торттирмайди, вужудини жаханнам оташига харом қилади. Улар савол жавобсиз тўппа-тўғри Жаннатга кирадилар ва қиёмат кунининг қаттиқ ташналигига дучор қилинмайдилар. Қиёмат куни молини закотини бермаган бирор кимса четта қолмайди. Закоти берилмаган мол илонга айланиб, закот бермаган кишига ўралади. Закот ўсувчи нисобга етган мулкга эга бўлган ҳар бир, соғлом, болиғ, мусулмон кишига фарз бўлади. Кунлик эхтиёжлардан ташқари пул, тилла, кумуш, чорва моллари, тижоратдаги маҳсулотлар, нисобга етган бўлиши ва бир йил давомида мавжуд бўлиши кишини бой эканлигини билдиради. Закотни фақирларга, мискинларга, қарздорларга, Аллоҳ йўлида юрган мухтожларга, закот йиғиш ишида банд бўлганларга, йўлда қолган мусофирларга берилади. Шариатимизга кўра закот бошқа дин вакилларига бой кишиларга, бойларнинг болаларига, ота-она, ўғил-қизларга, эр ёки хотинга берилмайди. Агар мухтож бўлса, ака-ука ва опа- сингилларга закот бериш мумкин. Муътабар фатво китобларимизда:,, Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали , аввало, ака-ука , опа-сингиллар. Сўнг уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг бошқа қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшахарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар''. (,, Фатавои ҳиндия'' китоби) .


Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин Водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш