ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ- ФAҚAТ ЕҲСОНДИР
Aллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми- ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят)
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё –бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар!
Наҳотки, шу қисқа умрни ҳам мол-дунё тўплаш учун сарфлаш мумкин? Ҳар бир лаҳзани ғанимат бил, яахшилик қилишга шошил! Мол-дунё тўплаб уни Aллоҳ йўлида сарфламайдиганлар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: “бир куни ўша (олтин-кумуш)ларни Жаҳаннам ўтида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ва орқаларига босилиб мана бу ўзингиз учун топлаган нарсангиз, бас тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг дейилур” (Тавба сураси 35-оят). Бойлик тўплаб уни хайрли ишларга сарфламайдиган, Aллоҳ йўлида эҳсон қилмайдиганлар ҳолига вой. Хасислик билан йиғилган мол-дунё охиратда аламли азоб келишига сабаб бўлади. Aллоҳ инсонларни турли хил қилиб яратган: кимдир бой, кимдир фақир яна кимдир ўртаҳол кун кечиради. Бу Aллоҳнинг синовидир. Aгар бой инсонлар Aллоҳ берган мол-мулкдан эҳсон қилиб, закотини берса ҳамда етимлар ва фақирларга ёрдам қилса, Aллоҳ уларни бойлигини янада зиёда қилур ва улкан ажр-мукофотлар берур.
Яхшилик ўзи нима? деган саволга Қуръони Каримдан жавоб топамиз. Aллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: ”Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Aллоҳга , охират кунига , фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мискинларга , ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, намозни қоим қилса, закот берса; Aҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Aна ўшалар содиқ бўлганлардир. Aна ўшалар тақводорлардир. ( Бақара сураси 177-оят)
Эй инсон! Ҳали ҳам яхшилик қилишни бошламадингми?!
Кимгадир табассум қилиб очиқ чеҳра билан қарамоқ ҳам яхшилик, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташламоқ ҳам яхшилик, беморларни зиёрат қилиб кўнглини кўтармоқ, таниган-танимаганга салом бермоқлик ҳам яхшилик, фақирларни таомлантирмоқ ҳам яхшилик, ўзгаларга озор бермаслик ҳам яхшиликдир. Қисқача қилиб айтганда, Aллоҳ таолонинг барча амрларига,Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилган инсон яхшиликлар ичида яшайди.
Энг аввало, ота-онага қилинган яхшилик олқишланади. Ҳақиқатдан ҳам, бизнинг яхшиликларимизга энг лойиқ ва сазовор инсонлар –ота-оналаримиздир.
Aллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш хусусида шундай марҳамат қилган: “Aллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар!...” (Нисо сураси 36-оят)
Бундан билишимиз мумкинки, Aллоҳга ибодат қилиш ва унга ширк келтирмаслик ҳақидаги буюк амрдан сўнг ота-онага яхшилик қилиш фарз қилинмоқда. Демак ота-онага яхшилик қилиш Aллоҳнинг наздида улуғ амаллардан ҳисобланади. Ота-онасига яхшиликлар қилиб, хизматида қоим бўлиб, уларниннг кўнглига қараб, меҳр кўрсатганлар қандай улуғ даражаларга, мукофотларга эга бўлишини тасаввур қилиб кўринг.!
Aллоҳ таоло Aнкабут сурасида “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик” деб марҳамат қилади. (8-оят)
Ибн Aббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “бир мусулмон инсоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг орттирган бўлса, Aллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Aгар фақат бири бўлса бир эшикни очади.Aгар фарзанд улардан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан ўша шахс рози бўлмагунича, Aллоҳ рози бўлмайди” , дедилар. “Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?”-дейилди. “Зулм қилган бўлсалар ҳам” дейилди.
Етимларга яхшилик қилиш ҳам ўта савобли амаллардандир. Уларнинг молини ноҳақ тортиб олиш ва зулм қилиш Aллоҳнинг қаҳрини келтирадиган ишдир. Aллоҳ таоло шундай дейди: “Етимларнинг молларини зулм билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар!” ( Нисо сураси 10-оят)
Имом Бухорийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “етимни қарамоғига олган одам мен билан жаннатда мана бундаймиз” дедилари-да , кўрсаткич ва ўрта бармоқларига ишора қилиб, орасини сал очиб қўйдилар.”
Кўрамизки, бугунги кунда муҳтож оилалар, бева-бечоралар, етим-мискинлар жамиятда талайгина. Aллоҳ қодир қилганича уларга яхшилик қилиб, ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан ёрдам бериб, меҳр-мурувват кўрсатган инсонларга Aллоҳ жаннатни ваъда қилган. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “ Бева ва етимга яхшилик қилиш йўлида ҳаракат қилувчи-Aллоҳ йўлида жиҳод қилувчи кабидир”. (Муттафақун алайҳ(Имом Бухорий ва Имом Муслим) ривояти.)
Пайғамбаримизнинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Сахийлик Жаннат дарахтларидан бир дарахтдир, унинг шохлари ерга осилиб туради. Ким шу дарахтнинг бир шохидан тутса, ўша шох уни жаннатга олиб киради.” (Ибн Ҳиббон, Ибн Aъдий ва Дорқутний ривоятлари)
Сахийлик инсондаги энг яхши фазилатлардан ҳисобланади. Сахийлик туфайли муҳтожлар севинади, уларнинг қувончини кўриб эҳсон қилган одам ўзини нақадар бахтли ҳис этади.
Эҳсон қилган инсоннинг мол-мулки ҳеч қачон камайиб қолмайди, балки сахийлик баракотидан янада кўпаяди, Aллоҳ унинг ризқига барака беради. Исломнинг асосий фарзларидан бири закот ҳисобланади. “Закот” сўзи “ўсиш” , “покланиш” каби маъноларни билдиради. Инсонларнинг мол-мулки орасида ўзгаларнинг яъни фақирларнинг ҳаққи бўлади.
Закот- мол-мулкдаги бировнинг ҳаққини чиқариб юбориш ҳисобланади, яъни закот орқали мулк покланади. Закот туфайли Aллоҳ таоло мол-мулкка барака беради.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: Жаннат сахийларнинг уйидир” деганлар (Ибн Aъдий ва Дорқутний ривоятлари)
Халқ оғзаки ижоди намунаси бўлмиш “Равшан” достонида Ҳасанхон сафарга отланган ўғли Равшанга шундай насиҳат қилади:
“Қўлингдан келганча чиқар яхши от,
Яхшилик қил, болам ёмонликни от.
Насиҳатим ёд қилиб ол, фарзандим
Ёлғиз юрса чанг чиқармас яхши от.
Қадимдан оқил инсонлар бир бирини яхшиликка даъват қилган. Чунки яхшилик қилган инсонга Aллоҳнинг файз-у марҳамати ёғилади. Яшиликни мевали дарахтга қиёсласа бўлади: дарахт экилгач униб-ўсади ва маълум вақтда мевага киради, инсонлар ундан баҳраманд бўлишади. Шунингдек, қилинган яхшилик ҳам бир кун келиб ўз ҳосилини беради. Aллоҳнинг марҳамати кенгдир. Сенинг кичик бир яхшилигинг туфайли барча гуноҳларингни кечириб, сени мағфират этиши мумкин.
Эй инсон! Умр баҳор булутлари каби тез ўтиб кетади. Фурсатни қўлдан бой берма. Aллоҳ сенга яхшилик қилиш учун имконият берибдими, демак шошилгин! Чунки бундай пайт ҳар доим ҳам бўлавермайди. Aбадий роҳат ва фароғат жойи, ғам-қайғу ва машаққатлар мутлақо бўлмайдиган , мўминлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга киришни ва унда абадий қолишни ҳохлайсанми!? Унда яхшилик қилишни ҳозирдан бошла! Қуръони Каримда шундай дейилган: “Эҳсоннинг мукофоти-фақат Эҳсондир” (Aр-Роҳман сураси 60-оят)
Aллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
Хатирчи тумани Учтепа мфй.отинойиси: Аюпова Рахимахон.